12 355.140 so‘m

decrease

-84.270

14 539.530 so‘m

decrease

-44.430

148.480 so‘m

decrease

-3.390

12 355.140 so‘m

decrease

-84.270

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Рекорд: Ўзбекистон халқаро захиралари илк маротаба $50 млрддан ошди

Бу кўтарилиш асосан жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражада ўсиши ҳисобига таъминланди. Шу жумладан, захиралардаги олтин қиймати қарийб $1,4 млрдга ошиб $40,07 млрдни ташкил этди

Рекорд: Ўзбекистон халқаро захиралари илк маротаба $50 млрддан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон халқаро олтин-валюта заҳиралари август ойида рекорд даражага етди. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботида маълум қилинди.

Мазкур ойда захиралар ҳажми $1,34 млрдга ошиб, илк маротаба 50,09 млрд долларга етди. 

Бундай ўсиш, аввало, жаҳон бозорида олтин нархининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ. Август давомида олтиннинг бир унция нархи 3 306,80 доллардан 3 407,50 долларгача кўтарилган. 

Натижада, Ўзбекистон захираларидаги олтиннинг қиймати қарийб 1,4 млрд долларга кўпайиб, 40,07 млрд долларга етди. Бу ҳам мамлакат олтин захиралари учун тарихий рекорд ҳисобланади. 

Шунингдек, олтиннинг соф ҳажми 11,7 млн троядан 11,8 млн трояга кўтарилди. Бироқ бу кўрсаткич ҳали ҳам йил бошидаги 12,3 млн троя даражасидан пастроқ.

Кўрсаткичлар1 январь 2025 1 август 20251 сентябрь 2025
Расмий захира активлари (млрд $)41,248,7450,09
Олтин (млрд $)32,03 38,6840,07
Соф ҳажми (млн троя унция)12,311,711,8
Хорижий валютадаги захира активлари (млрд $)8,69,59,45
Шу жумладан имматли қоғозлар$101,7 млн$1,01 млрд$1,02 млрд

Изоҳ: кўрсаткичлар яхлитланган.

Хорижий валютадаги захира активлари эса бироз қисқариб, 9,45 млрд долларга тенг бўлди. Уларнинг таркибидаги қимматли қоғозлар ҳажми деярли ўзгаришсиз қолиб, 1,02 млрд долларга тенг бўлди.

6 сентябрь куни жаҳон бозорида олтин нархи илк бор бир унция учун 3 600 доллардан ошди. Мутахассислар бу ҳолатни АҚШ давлат облигациялари даромадларининг пасайиши, юқори қарзлар ва инфляция хавфи билан изоҳламоқда. Шунингдек, сентябрь ойида Федерал резерв асосий ставкани тушириши кутилаётгани ҳам нархларнинг ўсишига қўшимча туртки бермоқда.

Анъанага кўра, олтин сиёсий ва иқтисодий ноаниқлик даврида “хавфсиз актив” сифатида катта талабга эга бўлади. Айниқса, фоиз ставкалари паст бўлган шароитда ушбу талаб янада кучаяди.

Шу боис, сентябрь ойида ҳам Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ортишда давом этишини кутиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+