11 809.190 so‘m

increase

18.400

13 206.220 so‘m

decrease

-79.640

138.150 so‘m

increase

0.370

11 809.190 so‘m

increase

18.400

10 соат аввал
Иқтисодиёт
49

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 5,5 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 октябрь ҳолатига 66,59 млрд долларни ташкил этди. Бу бир ой олдингига нисбатан 7,7 фоиз кам бўлиб, пасайиш асосан олтин нархининг арзонлашиши ҳисобига юз берди. Айни пайтда захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми ошишда давом этган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 5,5 млрд долларга камайди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрда 72,13 млрд доллардан 66,59 млрд долларга тушган. Бир ой ичидаги пасайиш 5,55 млрд долларни ташкил этди.

Захираларнинг асосий қисмини монетар олтин ташкил қилмоқда. Унинг қиймати бир ойда 64,93 млрд доллардан 60,09 млрд долларга камайди. Бу 4,84 млрд доллар ёки 7,5 фоизлик пасайиш демакдир.

Натижада олтиннинг жами халқаро захиралардаги улуши 90 фоиздан 90,2 фоизга кўтарилди.

Бироқ олтиннинг жисмоний ҳажми аксинча ошган. Марказий банк тасарруфидаги монетар олтин миқдори 14,11 млн трой унциядан 14,34 млн трой унцияга етган. Бу қарийб 7,2 тонналик ўсишни англатади.

Шундай қилиб, олтин захираларининг доллар ҳисобидаги қиймати камайиши унинг жисмоний ҳажми қисқариши билан эмас, балки жаҳон бозоридаги нархининг пасайиши билан боғлиқ.

Кўрсаткичлар1 январь 20261 сентябрь 20261 октябрь 2026
Расмий захира активлари$66,31 млрд$72,13 млрд$66,59 млрд
Олтин$55,09 млрд$64,93 млрд$60,09 млрд
Олтиннинг соф ҳажми12,55 млн унция14,11 млн унция14,34 млн унция
Хорижий валютадаги захиралар$10,64 млрд$6,64 млрд$5,93 млрд

Шу билан бирга, хорижий валютадаги захира активлари ҳам камайишда давом этди. Уларнинг ҳажми сентябрь давомида 6,64 млрд доллардан 5,93 млрд долларга тушди. Бир ойда пасайиш қарийб 703 млн доллар ёки 10,6 фоизни ташкил этди.

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 66,31 млрд доллардан 66,59 млрд долларга ошган. Яъни тўққиз ой якунида ўсиш қарийб 280 млн доллар ёки 0,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Бироқ шу даврда хорижий валютадаги захиралар 10,64 млрд доллардан 5,93 млрд долларгача қисқарган. Бу йил бошига нисбатан қарийб 4,7 млрд доллар ёки 44 фоизлик пасайиш демакдир.

Ўзбекистон халқаро захираларининг 90 фоиздан ортиғи олтин ҳиссасига тўғри келаётгани сабаб жаҳон бозорида қимматбаҳо металл нархининг ўзгариши захираларнинг умумий қийматига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+