11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 2 соат ичида
Иқтисодиёт
22

Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Марказий банки 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида олтин захираларини 56 тоннага ошириб, дунёдаги энг йирик учта харидордан бирига айланди. Сентябрь ойининг ўзида яна 7 тонна олтин сотиб олинган. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгашининг 4 ноябрда эълон қилинган ҳисоботида маълум қилинди.

Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойида марказий банклар томонидан расман қайд этилган соф олтин харидлари 228 тоннани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга кам.

Энг кўп олтин харид қилган давлат Польша бўлиб, мамлакат марказий банки йил бошидан буён захираларини 123 тоннага кўпайтирган. Иккинчи ўринни 103 тонна билан Хитой, учинчи ўринни эса 56 тонна билан Ўзбекистон эгаллаган.

Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон йирик харидорлар қаторида бўлган. Марказий банк бир ойда 7 тонна олтин сотиб олиб, Польша (25 тонна) ва Хитойдан (23 тонна) кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон (5 тонна), Иордания (4 тонна), Чехия (2 тонна) ва Боливия (1 тонна) жойлашган.

Умуман, сентябрь ойида дунё марказий банкларининг соф олтин харидлари 61 тоннага етган. Бу 2026 йил бошидан буён кузатилган энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+