11 813.210 so‘m

increase

23.880

13 719.860 so‘m

increase

17.120

136.710 so‘m

increase

0.230

11 813.210 so‘m

increase

23.880

Якин 21 дақиқа ичида
Иқтисодиёт
32

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 7,8 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1-сентабр ҳолатига 72,13 млрд долларга етди. 

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоиз кўп бўлиб, ўсиш асосан олтин нархининг қимматлашиши ҳисобига юз берди. 

Айни пайтда хорижий валютадаги захиралар бир ойда 1 млрд долларга камайди. 

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 7,8 млрд долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари августда 64,3 млрд доллардан 72,1 млрд долларга етган. Бир ой ичидаги ўсиш 7,8 млрд долларни ташкил этди.

Захираларнинг асосий қисмини монетар олтин ташкил қилмоқда. Унинг қиймати бир ойда 56,1 млрд доллардан 64,9 млрд долларга ошди. Бу 8,8 млрд доллар ёки 15,7 фоизлик ўсиш демакдир.

Натижада олтиннинг жами халқаро захиралардаги улуши 87,2 фоиздан 90 фоизгача кўтарилди. 

Марказий банк изоҳига кўра, август ойида олтиннинг ҳисоб-китоб нархи бир трой унция учун 4 052,2 доллардан 4 602 долларгача кўтарилган. Фақат нарх ўзгаришининг ўзи захиралар қийматига қарийб 7,8 млрд доллар қўшган.

Кўрсаткичлар1 сентябрь 20251 январь 20261 август 20261 сентябрь 2026
Расмий захира активлари$50,09 млрд$66,31 млрд$64,35 млрд$72,13 млрд
Олтин$40,07 млрд$55,09 млрд$56,12 млрд$64,93 млрд
Олтиннинг соф ҳажми11,76 млн трой унцияси12,55 млн трой унцияси13,85 млн трой унцияси14,11 млн трой унцияси
Хорижий валютадаги захира активлари$9,45 млрд$10,64 млрд$7,65 млрд$6,64 млрд

Шу билан бирга, олтиннинг жисмоний ҳажми ҳам ошган. Марказий банк тасарруфидаги монетар олтин миқдори 13,85 млн трой унциядан 14,11 млн трой унцияга етган. Ўсиш қарийб 259 минг трой унция ёки 1,9 фоизни ташкил этган.

Бироқ хорижий валютадаги захира активлари камайишда давом этди. Уларнинг ҳажми август давомида 7,65 млрд доллардан 6,64 млрд долларга тушди. Бир ойда пасайиш 1,02 млрд доллар ёки 13,3 фоизни ташкил этди.

Хорижий валютадаги нақд маблағ ва депозитлар 5,89 млрд доллардан 4,87 млрд долларгача камайган. Қимматли қоғозлар ҳажми эса деярли ўзгармай, 1,77 млрд доллар атрофида қолган.

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 10,9 млрд долларга ёки 17,8 фоизга кўпайди. 2026 йил 1 январь ҳолатида уларнинг ҳажми 61,2 млрд доллар эди.

Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш янада юқори. 2025 йил 1-сентабрда захиралар 50,1 млрд долларни ташкил қилган эди. Бир йил ичида уларнинг қиймати 22 млрд долларга ёки 44 фоизга ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+