11 994.100 so‘m

increase

6.940

13 420.200 so‘m

increase

26.950

145.790 so‘m

decrease

-0.500

11 994.100 so‘m

increase

6.940

Якин 3 соат ичида
Иқтисодиёт
19

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари февраль якунидаги 77,1 млрд долларлик рекорддан октябрь охирига келиб 63,6 млрд долларгача камайди. 

Ўн ойда олтиннинг жисмоний ҳажми 63 тоннага ошган бўлса-да, хорижий валютадаги захиралар 53 фоизга қисқарди. 

Натижада жами захиралар йил бошидаги даражадан ҳам пастлади. 

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари февраль якунидаги 77,1 млрд долларлик рекорддан октябрь охирига келиб йилнинг энг паст даражасига тушди. Ўн ойда олтиннинг жисмоний ҳажми 63 тоннага ошган бўлса-да, хорижий валютадаги захиралар 53 фоизга қисқарди.

Марказий банкнинг 6 ноябрда эълон қилган статистикасига кўра, 1 ноябрь ҳолатида жами захиралар 63,63 млрд долларни ташкил этган. Бу йил бошига нисбатан 2,69 млрд доллар ёки 4,1 фоизга кам.

Йил бошидаги рекордлардан кейин нима ўзгарди?

Январь ойида захиралар 8,77 млрд долларга кўпайиб, 75,08 млрд долларга етган эди. Ўсишнинг асосий қисмини олтин қийматининг ошиши таъминлаган. Айни пайтда хорижий валютадаги активлар 10,64 млрд доллардан 9,52 млрд долларгача камайган.

Февралда захиралар яна 2,01 млрд долларга ошиб, 77,09 млрд долларлик энг юқори даражага чиқди. Бироқ март ойининг ўзида бу ўсишнинг катта қисми йўқолди. Олтин нархининг пасайиши ва валютадаги активларнинг қисқариши ҳисобига жами захиралар 8,10 млрд долларга камайиб, 68,99 млрд долларга тушди.

Апрелда захиралар қисман тикланган бўлса-да, май ва июндаги пасайишдан кейин ярим йиллик 63,76 млрд доллар билан якунланди. Июнь ойининг ўзида қисқариш 6,83 млрд долларни ташкил этди. Ўша ойда ҳам олтиннинг жисмоний ҳажми ошган, аммо унинг доллардаги қиймати камайган эди.

Июлдаги мўътадил ўсишдан сўнг августда захиралар бирданига 7,79 млрд долларга кўпайиб, 72,13 млрд долларга етди. Сентябрь ва октябрда эса жами 8,51 млрд долларлик пасайиш қайд этилди. Шу тариқа, августдаги ўсиш кейинги икки ойда тўлиқ йўқолди.

Қуйидаги жадвалда ҳар бир ойнинг якуни, яъни кейинги ойнинг биринчи санасидаги қолдиқ келтирилган. Суммалар млрд долларда.

ДаврЖами захираларБир ойдаги ўзгаришОлтин қийматиХорижий валютадаги активлар
Йил боши66,31—55,0910,64
Январь75,08+8,7764,989,52
Февраль77,09+2,0167,678,84
Март68,99−8,1060,857,57
Апрель70,89+1,9061,598,72
Май70,58−0,3161,448,57
Июнь63,76−6,8355,767,44
Июль64,35+0,5956,127,65
Август72,13+7,7964,936,64
Сентябрь66,59−5,5560,095,93
Октябрь63,63−2,9658,045,01

Октябрда захиралар нега камайди?

Октябрда халқаро захиралар 2,96 млрд долларга ёки 4,45 фоизга қисқарди. Марказий банк изоҳига кўра, ой давомида олтиннинг ҳисоб-китоб нархи бир трой унция учун 4 188,75 доллардан 3 981,10 долларгача тушган. Нарх ўзгаришининг захираларга салбий таъсири қарийб 3 млрд долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, олтиннинг жисмоний ҳажми 14,34 млн трой унциядан 14,58 млн трой унциягача ошган. Бу бир ойда қарийб 7,3 тонна қўшимча олтин дегани. Ҳажмнинг кўпайиши нарх пасайишининг бир қисмини қоплаган ва олтин захираларининг қиймати якунда 2,04 млрд долларга камайиб, 58,04 млрд долларни ташкил этган.

Хорижий валютадаги захиралар ҳам октябрда 921 млн долларга ёки 15,5 фоизга қисқарган. Жумладан, нақд валюта ва депозитлар 4,24 млрд доллардан 3,86 млрд долларга, қимматли қоғозлар портфели эса 1,69 млрд доллардан 1,15 млрд долларга тушган.

Олтин кўпаймоқда, валютадаги захиралар қисқармоқда

Йил бошидан буён захиралардаги олтин ҳажми 12,55 млн трой унциядан 14,58 млн трой унциягача ошди. Бу тахминан 390,3 тоннадан 453,5 тоннагача ёки 16,2 фоизлик ўсишдир. Олтиннинг доллардаги қиймати эса шу даврда анча секин, 5,4 фоизга кўпайган.

Айни пайтда хорижий валютадаги активлар 10,64 млрд доллардан 5,01 млрд долларгача камайган. Ўн ойлик қисқариш 5,63 млрд долларни ёки 52,9 фоизни ташкил этади. Валютадаги захиралар январь–октябрнинг саккиз ойида камайган, фақат апрель ва июлда ўсган.

Натижада олтиннинг жами захиралардаги улуши йил бошидаги 83,1 фоиздан 91,2 фоизгача кўтарилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+