12 355.140 so‘m

decrease

-84.270

14 539.530 so‘m

decrease

-44.430

148.480 so‘m

decrease

-3.390

12 355.140 so‘m

decrease

-84.270

4 кун аввал
Бозор

Олтин нархи тарихда илк бор $3 600 га етди

Бундай ўсиш инвесторларнинг “хавфсиз актив”га талабининг ортаётгани ва Федерал резерв тизими (Fed) асосий фоиз ставкасини туширишига оид кутилмалар билан изоҳланмоқда.

Олтин нархи тарихда илк бор $3 600 га етди
Фото: AI / Pinkod.uz

Олтин нархи 1 фоиздан кўпроққа ошиб, илк бор бир унция учун 3 600 доллар даражасига чиқди. 

Бунга АҚШ меҳнат бозорининг сустлашиши ва стагфляция хавотирлари сабаб бўлди. Натижада Федерал резерв яқин орада фоиз ставкасини пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги кутишлар кучайди.

Жорий йил бошидан бери олтин 44 фоизга қимматлаб, кескин ўсишни давом эттирмоқда. Кун давомида қимматбаҳо металл нархи $3 600 гача кўтарилди, хабар тайёрланаётган пайтда эса $3 585 дан савдо қилинмоқда. Бу бир грамм тоза олтин нархи $115,2 га тенглигини англатади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ давлат облигациялари даромадларининг пасайиши, юқори қарзлар ва инфляция хавфи олтинни “қиймат сақловчи актив” сифатида янада жозибадор қилмоқда. Сентябрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишда Федерал резерв асосий ставкани тушириши кутилаётгани ҳам нарх ошишига қўшимча туртки бермоқда.

Анъанага кўра, олтин сиёсий ва иқтисодий ноаниқлик даврида “хавфсиз актив” сифатида юқори талабга эга бўлади. Айниқса фоиз ставкалари паст бўлса, ушбу талаб янада кучаяди.


Аввалроқ Pinkod Goldman Sachs олтин нархи бўйича прогнозини янгилагани ҳақида ёзган эди

Банкнинг асосий сценарийсига кўра, 2026 йилнинг ўрталаригача бир унция олтин 4 минг долларгача чиқиши мумкин. Агар эса Федерал захира тизими мустақиллигига путур етса, нарх янада кескин ошиб, 5 минг долларгача етиши эҳтимол сифатида айтилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+