11 990.000 so‘m

decrease

-24.940

13 866.440 so‘m

decrease

-33.640

147.550 so‘m

decrease

-0.760

11 990.000 so‘m

decrease

-24.940

2 кун аввал
Иқтисодиёт
54

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери $18 млрдга кўпайди

1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 59,33 миллиард долларга етди. Бир ой ичида улар 4,34 миллиард долларга ёки 7,8 фоизга ошган. Январдан октябргача бўлган даврда эса захиралар 18,15 миллиард долларга кўпайиб, йил бошидан буён 44 фоиздан ортиқ ўсиш қайд этилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери $18 млрдга кўпайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 60 миллиард долларга яқинлашди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 1 ноябрь ҳолатидаги ҳисоботида маълум бўлди.

Ҳисоботга кўра, мамлакатнинг халқаро захиралари 59,33 миллиард долларни ташкил этиб, бир ой ичида 4,34 миллиард долларга (7,8%) ошган. Йил бошига нисбатан бу кўрсаткич 18,15 миллиард долларга кўпайган. Бу 10 ойда захиралар ҳажми 44 фоиздан ортиқ ўсганини кўрсатади.

Бундай сезиларли ўсишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражада ошганидир. Январь ойида бир унция олтин нархи 2 800 доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойига келиб 4 381 долларгача етган. Марказий банк маълумотига кўра, фақат октябрь ойининг ўзида нархларнинг ўсиши захираларга қўшимча 2,5 миллиард долларлик фойда келтирган.

Кўрсаткичлар1 январь 2025 1 октябрь 20251 ноябрь 2025
Расмий захира активлари (млрд $)41,25559.3
Олтин (млрд $)32,03 44,247,8
Соф ҳажми (млн троя унция)12,311,611,9
Хорижий валютадаги захира активлари (млрд $)8,610,210,9
Шу жумладан имматли қоғозлар$101,7 млн$1,02 млрд$1,02 млрд

Натижада Ўзбекистон олтин захиралари қиймати 10 ой ичида 32 миллиард доллардан 47,8 миллиард долларгача ошди. Бироқ физик ҳажм жиҳатидан бироз камайиш кузатилди — олтин миқдори 12,3 миллион троя унциядан 11,9 миллион троя унциягача қисқарди.

Шунингдек, захиралар таркибидаги хорижий валютадаги активлар ҳам сезиларли даражада ошган. Уларнинг ҳажми 8,6 миллиард доллардан 10,9 миллиард долларгача кўпайди. Айниқса, ушбу таркибдаги қимматли қоғозлар улуши йил бошига нисбатан 906 фоизга ўсди — 101,7 миллион доллардан 1 миллиард доллардан ортиқ қийматга етган.


Ўзбекистон сентябрь ойида дунёдаги ягона олтин сотган мамлакат бўлди. Марказий банк бу ойда 4 тонна қимматбаҳо металл сотди

Аввалроқ Pinkod Ўзбекистоннинг икки йирик олтин кони 2024 йилда ТОП-5 олтин қазиб олинган конлар рўйхатига киргани ҳақида ёзган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+