Ўзбекистондаги иккита олтин кони дунёнинг энг йирик 5 та олтин кони ичига кирди
2024 йилда Ўзбекистоннинг Мурунтау ва Олмалиқ олтин конлари дунёнинг энг йирик 5 та олтин кони қаторига кирди. Мурунтов кони 2024-йилда 2,7 миллион унция, Олмалиқ конь-металлургия комбинати эса 1,1 миллион унция олтин ишлаб чиқарган. Бу натижа билан мазкур конлар жаҳон бўйича энг кўп олтин қазиб олинувчи конлар рўйхатида мос равишда иккинчи ва бешинчи ўринни эгаллади.

Бу йил олтин бозори учун тарихий давр бўлди. Геосиёсий кескинликлар, иқтисодий беқарорлик ва марказий банкларнинг олтин захираларини кўпайтириш сиёсати туфайли олтин нархи рекорд даражага кўтарилиб, бир унцияси 4 минг доллардан ошди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металлнинг қиймати қарийб 60 фоизга ошган.
Бу жараён фонида олтин қазиб олиш ҳажми ва етакчи конлар ҳақидаги маълумотлар яна эътиборни тортмоқда. Mining.com ва Statista томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистоннинг иккита кони — Мурунтов ва Олмалиқ конлари 2024 йилда дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар рўйхатига кирди.

Навоий вилоятида жойлашган Мурунтау кони нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё миқёсида энг йирик очиқ конлардан бири ҳисобланади. 1960 йилларда ишга тушган бу конь 2024 йилда 2,7 миллион (2,68) унция олтин ишлаб чиқарди. Бу ҳажм дунё миқёсида АҚШдаги Невада Голд Минес кони билан деярли тенг.
Учинчи ўринда Индонезиянинг Грасберг кони жойлашган. 1980 йилларда кашф этилган бу конь 2024 йилда 1,9 миллион унция олтин ишлаб чиқарган. Кейинги ўринни эса Россиянинг Олимпиада кони эгаллаб, 1,4 миллион унция олтин ишлаб чиқарган. Ушбу конь 1975 йилда топилган бўлиб, ҳануз мамлакатдаги энг йирик қазиб олиш марказларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг иккинчи йирик олтин манбаси — Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса 2024 йилда 1,1 миллион унция олтин ишлаб чиқарган. Бу кўрсаткич билан мазкур конь дунёнинг энг йирик беш кони қаторига кирди.
Ўзбекистондаги комбинатлар соф фойдаси
Мурунтов конида қазишма ишларини олиб борадиган Навоий кон-металлургия комбинати биринчи ярим йилликда $1,5 млрд соф фойда олди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 633 млн долларга ёки 71,8 фоизга кўпдир.
Pinkod НКМКнинг Ўзбекистон ва Буюк Британияда иккита IPO ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эди. Давлат корхонаси қарзларни ҳам ҳисобга олган ҳолда тахминан 20 миллиард долларлик баҳолашга эришишни кутмоқда.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса 9 ойлик якунлари бўйича 694 миллион доллар (8,3 трлн сўм) соф фойда олди.









