12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

24 март, 13:10
Иқтисодиёт

Январь-февраль ойларида ташқи савдо айланмаси $10,8 миллиардга етди

Мазкур ойларда Ўзбекистон $1,7 миллиардлик олтин экспорт қилиб, унинг улуши умумий экспорт таркибида 37,3% га етди.

Ташқи савдода Хитой (19,2%) ва Россия (14,9%) етакчи ҳамкор давлатлар бўлиб қолмоқда.

Январь-февраль ойларида ташқи савдо айланмаси $10,8 миллиардга етди
Фото: AI / Pinkod.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,8 миллиард АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 973,3 миллион АҚШ долларига ёки 9,9% га ошган.

Экспорт ҳажми 4,6 миллиард АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 27,7% га ўсди. Импорт эса 6,2 миллиард АҚШ долларига етиб, 0,6% га камайди. Натижада ташқи савдо балансида 1,55 миллиард АҚШ доллари миқдорида манфий савдо қайд этилди.

Ўзбекистон 162 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш қуйидаги давлатларга тўғри келди:

  • Хитой – 19,2%
  • Россия – 14,9%
  • Қозоғистон – 6,1%
  • Туркия – 3,9%
  • Афғонистон – 2,5%

Экспорт таркибида олтиннинг улуши сезиларли даражада ошди. 2025 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,7 миллиард АҚШ доллари қийматида олтин экспорт қилди, бу эса умумий экспортнинг 37,3% ини ташкил этди. Мазкур сотувлар олтин нархи юқорилаган пайтида амалга оширилган. 


Мавзуга доир: Халқаро олтин-валюта захиралари илк маротаба $45 млрдга яқинлашди


Бундан ташқари, саноат маҳсулотлари экспорти 12,4%, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 6,3%, кимёвий маҳсулотлар 5,9%, тайёр маҳсулотлар эса 3,9% улушга эга бўлди. Хизматлар экспорти 1,176 миллиард АҚШ долларига етиб, умумий экспортнинг 25,3% ини ташкил этди.

Импорт ҳажми 6,202 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг асосий қисмини қуйидаги товарлар ташкил этди:

  • Машина ва транспорт воситалари – 36,8%
  • Саноат маҳсулотлари – 16,5%
  • Кимёвий воситалар ва фармацевтика маҳсулотлари – 12,2%

Энг кўп импорт қилинган маҳсулотлар қаторида дон маҳсулотлари, нефть ва нефть маҳсулотлари, автомобиллар ҳамда фармацевтика воситалари етакчилик қилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+