11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 2 соат ичида
Иқтисодиёт
22

Ўзбекистоннинг ташқи савдо тақчиллиги икки бараварга ошиб, 13,7 млрд долларга етди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар ёки 6,9 млрд долларга кўп. 

Тақчилликнинг кескин ошишига экспорт ҳажмининг 5,5 фоизга қисқариши ва импортнинг 15,7 фоизга кўпайиши сабаб бўлган. Хусусан, олтин экспорти қарийб 7 млрд долларга камайган. 

Айни пайтда олтиндан ташқари товарлар экспорти 31,6 фоизга ошганига қарамай, бу ўсиш умумий экспортдаги пасайишнинг олдини ололмаган. 

Ўзбекистоннинг ташқи савдо тақчиллиги икки бараварга ошиб, 13,7 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг 2026 йил январь–сентабр ойларидаги ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд доллар ёки 6,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 28 октябрда эълон қилинган ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 27,3 млрд доллардан 25,8 млрд долларгача камайган. Импорт эса 34,2 млрд доллардан 39,6 млрд долларга етган.

Натижада мамлакатнинг ташқи савдо балансидаги манфий сальдо 2025 йилнинг тўққиз ойидаги 6,86 млрд доллардан 13,72 млрд долларгача кенгайган. Бу тақчилликнинг бир йил ичида икки бараварга ошганини англатади.

Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида ташқи савдо тақчиллиги 8,63 млрд долларни ташкил этган эди.

Олтин экспорти 7 млрд долларга камайган

Умумий экспортдаги пасайишга, асосан, олтин сотувининг кескин қисқариши таъсир қилган.

2025 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон 9,8 млрд долларлик номонетар олтин экспорт қилган бўлса, 2026 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2,8 млрд долларгача камайган. Натижада олтин экспортидан тушган даромад 71,4 фоизга ёки қарийб 7 млрд долларга қисқарган.

Олтиннинг жами экспортдаги улуши ҳам 35,9 фоиздан 10,8 фоизгача тушган.

Бироқ олтиндан ташқари товарлар экспортида қарама-қарши тенденция кузатилмоқда. Уларнинг ҳажми бир йил ичида 31,6 фоизга ошиб, 13,3 млрд долларга етган.

Хизматлар экспорти ҳам 31,1 фоизга кўпайиб, 9,7 млрд долларни ташкил этган. Жумладан, саноат товарлари экспорти 27,6 фоизга, кимёвий маҳсулотлар экспорти 35,1 фоизга, машина ва транспорт ускуналари экспорти эса 40,6 фоизга ошган.

Демак, умумий экспорт қисқарганига қарамай, олтиндан ташқари кўплаб экспорт йўналишларида ўсиш сақланиб қолган.

Импорт 5,4 млрд долларга ошган

Ташқи савдо тақчиллигининг кенгайишига импорт харажатларининг ўсиши ҳам таъсир қилган.

Тўққиз ой давомида Ўзбекистон 12,85 млрд долларлик машина ва транспорт ускуналарини импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга кўп бўлиб, умумий импортнинг 32,5 фоизини ташкил этган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти эса 37,5 фоизга ошиб, 4,22 млрд долларга етган. Ушбу йўналишнинг жами импортдаги улуши 9 фоиздан 10,7 фоизгача кўтарилган.

Шунингдек, кимёвий маҳсулотлар импорти 17 фоизга кўпайиб, 4,78 млрд долларни, минерал ёқилғи ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти эса 21,6 фоизга ошиб, 3,37 млрд долларни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+