12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

27 февраль, 18:52
FinLit

Пул йиллар давомида қанча қадрсизланганини қандай аниқлаш мумкин?

Пулнинг вақт ўтиши билан қандай ўзгараётганини билиш ва унинг ҳақиқий қийматини тушуниш учун Марказий банкнинг инфляция калькуляторидан фойдаланиш мумкин.

Пул йиллар давомида қанча қадрсизланганини қандай аниқлаш мумкин?
Фото: AI / Pinkod.uz

Инфляция – бу мамлакат иқтисодиётида нархларнинг умумий ошиши натижасида пулнинг харид қобилияти пасайиши жараёнидир. Оддий қилиб айтганда, бугунги кунда маълум бир миқдордаги пулга харид қилиш мумкин бўлган маҳсулот ва хизматлар миқдори вақт ўтиши билан камаяди. Шу сабабли, пул қадрсизланишини аниқ ҳисоблаш ва унинг реал қийматини тушуниш муҳимдир.

Айнан шу мақсадда Марказий банк томонидан инфляция калькулятори ишлаб чиқилди (фойдаланиш учун ҳавола). Ушбу восита ёрдамида турли йиллар оралиғида пулингиз қанчалик қадрсизланганини аниқлаш, ўтган ва ҳозирги қийматни солиштириш мумкин.

Инфляция калькулятори қуйидагиларни ҳисоблайди:

  • Нархларнинг ўзгариши
  • Давр бошидаги сумманинг якуний даврдаги қиймати
  • Ўртача йиллик ва ойлик инфляция даражаси

Ҳисоб-китоблар учун Статистика агентлиги томонидан эълон қилинадиган ойлик Истеъмол Нархлари Индекси (ИНИ) маълумотларидан фойдаланилади.

Мисол учун, агар сиз 2022 йилда 2 000 000 сўмга маҳсулот сотиб олган бўлсангиз, 2025 йил бошига келиб, шу маҳсулотни инфляция таъсирида 2 679 519 сўмга харид қилишингиз мумкин. Бу эса 33,83% га қадрсизланиш деганидир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+