12 128.020 so‘m

increase

29.900

14 419.000 so‘m

increase

65.790

158.520 so‘m

decrease

-0.120

12 128.020 so‘m

increase

29.900

8 соат аввал
Иқтисодиёт
45

2026 йилда инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда — Марказий банк

Асосий ставканинг ўзгаришсиз қолдирилиши инфляциянинг барқарор пасайишига доир хатарлар сақланиб қолаётгани билан изоҳланди. Шу билан бирга, Марказий банк келгуси чоракларда инфляция ва инфляцион кутилмалар барқарор пасайишда давом этса, ставкани пасайтириш имконияти юзага келишини билдирди.

2026 йилда инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда — Марказий банк
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2025 йилда иқтисодий фаоллик кутилганидан юқори шаклланди ва барқарор ялпи талаб омиллари устувор бўлди. Инфляция пасайишда давом этиб, товарлар нархлари ўсишининг секинлашуви кузатилмоқда.

Шу билан бирга, талаб омиллари таъсирида хизматлар инфляциясининг юқори даражада сақланиб қолиши ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши инфляциянинг барқарор пасайишига хатар туғдирмоқда. Шу сабабли пул-кредит сиёсатини жорий қатъий даражада сақлаб қолиш зарур деб топилди.

Марказий банкнинг билдиришича, келгуси чоракларда инфляция ва инфляцион кутилмалар барқарор пасайишда давом этса, асосий ставкани пасайтириш имкониятлари юзага келиши мумкин.

2025 йил декабрь ойида умумий инфляция йиллик ҳисобда 7,3 фоизгача пасайди. Бунга қатъий пул-кредит шароитлари, сўмнинг мустаҳкамланиши ва импорт нархлари таъсирида базавий инфляциянинг секинлашуви сабаб бўлди. Хусусан, базавий инфляция 5,7 фоизгача тушди.

Хизматлар инфляцияси секинлашганига қарамай, умумий инфляциядан юқори даражада сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, декабрь ойида инфляцион кутилмалар бироз ошгани қайд этилди.

Янгиланган прогнозларга кўра, 2026 йил якунида инфляция 6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Юқори инвестицион фаоллик, фискал харажатлар ва пул ўтказмаларининг ортиб бориши даромадлар ўсиши ҳамда истеъмол талабини қўллаб-қувватлайди.

Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи билан боғлиқ хатарлар ҳамда қиш мавсумида таъминотдаги узилишлар келгуси ойларда нархларга босим ўтказиши мумкин.

Ташқи иқтисодий муҳитда ноаниқликлар сақланиб қолаётган бўлса-да, асосий савдо ҳамкор мамлакатларда инфляция пасайиш трендига ўтди, жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатлари кутилганидан юқори шаклланди.

Қимматбаҳо металлар нархларининг юқори даражада сақланиб қолиши келгусида ҳам экспорт тушумлари ва бюджет даромадларида муҳим улушни таъминлаши прогноз қилинмоқда.

2025 йилда экспорт тушумлари, хорижий кредитлар ва пул ўтказмалари ҳисобига сўм 6,9 фоизга мустаҳкамланди, бу эса импорт инфляцияси босимини камайтирди.

Bank тизимида ликвидлик профитсити сақланиб қолаётган шароитда ликвидликни жалб қилиш операцияларининг жадаллаштирилиши пул бозори ставкаларининг асосий ставкага яқин — 13,5–13,8 фоиз атрофида шаклланишини таъминлади. Натижада ижобий реал фоиз ставкалари миллий валютадаги жамғармаларни рағбатлантириб, пул-кредит шароитларининг қатъийлигини таъминлаб қолмоқда.

Жорий иқтисодий фаоллик фонида йил якунида иқтисодий ўсиш суръатлари 6,5–7 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.


Аввалроқ Pinkod айрим банкларда кечиккан кредитлар бўйича ставка 180 фоизгача оширилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+