Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи тарихий рекордни янгилади
17 сентябрь куни олтин қуймасининг бир грамм нархи 1,51 млн сўмга етиб, йил бошидан буён 30-марта рекорд янгилади. Сўнгги 12 ойда олтин нархи 38 фоиздан кўпроққа ошган.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 17 сентябрь, чоршанба куни яна тарихий максимумни янгилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда бир грамм қимматбаҳо металл нархи 1 510 660 сўмни ташкил этмоқда. Оғирлиги 5 грамм бўлган қуйманинг нархи 7,553 млн сўмни ташкил этди.
Жорий йил бошидан буён олтин маҳаллий бозорда 30-марта рекорд нархни янгилади. Саккиз ярим ой давомида унинг нархи 33,4 фоизга, йиллик кесимда эса 38,3 фоизга (1 092 460 сўмдан) ошган
Жаҳон бозорида олтиннинг бир троя унцияси спот нархи $3 675 ни ташкил этмоқда. Бир грамм олтин эса $118.16 ни ташкил қилмоқда.