12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

05 март, 13:10
Бозор

Ўзбекистон январь ойида олтин сотиб олиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, январь ойида сотиб олинган олтиннинг деярли 45 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди. Бу эса мамлакат олтин захираларини 391 тоннага етказди.

Ўзбекистон январь ойида олтин сотиб олиш бўйича дунёда етакчи бўлди
Фото: AI / Pinkod.uz

Жаҳон олтин кенгаши томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, марказий банклар 2025 йил январь ойида жами 18 тонна соф олтин харид қилган. Бу жараён глобал иқтисодий ва геосиёсий ноаниқлик шароитида марказий банкларнинг олтинга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Ушбу даврда Ўзбекистон Марказий банки 8 тонна соф олтин харид қилган. Натижада мамлакатнинг олтин захиралари 391 тоннага етди. Бу миқдор Ўзбекистон умумий халқаро захираларининг 82 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Марказий банкидан кейин иккинчи йирик харидор сифатида Хитой ажралиб турди – мамлакат ушбу даврда 5 тонна олтин қўшган бўлса, Қозоғистон 4 тонна олтин харид қилиб, учинчи ўринни эгаллади. Қозоғистоннинг умумий олтин захиралари 288 тоннани ташкил қилиб, мамлакат халқаро захираларининг 55 фоизига етди.

Бундан ташқари, Полша ва Ҳиндистон ҳам ўз захираларини 3 тоннага оширган бўлса, Чехия (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) ҳам олтин харид қилган давлатлар қаторида бўлди.

Баъзи давлатлар эса аксинча, ўз олтин захираларининг бир қисмини сотган. Хусусан, Россия ва Иордания ҳар бири 3 тонна олтин сотган бўлса, Қирғизистон Миллий банки эса 2 тонна олтин реализация қилган.

Ўзбекистоннинг умумий халқаро олтин-валюта захиралари январь ойида $1,7 миллиардга ошиб, $42,9 миллиардга етган эди. Ушбу ўсишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг ошиши билан боғлиқ. Февраль ойида ҳам олтин нархи юқорилаганини ҳисобга олсак, захиралар яна кўпайишини кутиш мумкин. 

Аввалроқ, Goldman Sachs олтин нархи учун прогнозини $3 100 га чиқарган эди. Citi Bank эса яқин уч ой ичида олтин нархи $3 000 га чиқишини прогноз қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+