12 123.380 so‘m

increase

51.350

14 094.640 so‘m

increase

77.810

149.190 so‘m

increase

1.180

12 123.380 so‘m

increase

51.350

4 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми яна рекорд даражага етди — қарийб $55 млрд

Захиралар ҳажми сентябрь ойида $4,9 млрдга ошиб, 1-октябрь ҳолатига $54,99 млрдга етди ва тарихий рекордни янгилади. 

Асосий ўсиш жаҳон бозорида олтин нархининг кескин кўтарилиши ҳисобига содир бўлди. 

Бироқ, қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми 11,8 млн трой унсиядан 11,6 млн трой унсиягача камайди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми яна рекорд даражага етди — қарийб $55 млрд
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захиралари сентябрь ойида ҳам тарихий рекордни янгилади.

Марказий банк ҳисоботига кўра, 1-октябрь ҳолатига захираларнинг умумий ҳажми $54,99 млрдни ташкил этган. Бу кўрсаткич август ойига нисбатан $4,9 млрдга кўпдир.

Захиралар кетма-кет иккинчи ойда рекорд даражага чиқмоқда. Август ойида мамлакат захиралари илк бор $50 млрдлик чегарадан ошган эди.

Захираларнинг бундай кескин ошишига асосан жаҳон бозорида олтин нархининг юқори суръатда кўтарилиши сабаб бўлди. Бир ой ичида олтин қиймати $4,17 млрдга ошиб, $44,23 млрддан ошди — бу қиймат жиҳатидан кетма-кет учинчи ойда қайд этилган рекорд натижадир.

Бироқ, олтиннинг физик ҳажми 11,8 млн тройа унсиядан 11,6 млн тройа унсиягача камайди.

Хорижий валютадаги активлар ҳажми ҳам бир ой давомида $735,7 млнга кўпайиб, $10,2 млрдга етди.

Марказий банкнинг қимматли қоғозлардаги активлари эса ўзгаришсиз — $1,02 млрд даражасида қолди.


Жаҳон миқёсида олтин нархининг ошиши давом этмоқда. Жумладан, 8-октябрь куни олтин нархи тарихда илк марта бир унсия учун 4 минг доллардан ошди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+