12 055.900 so‘m

increase

44.250

13 572.530 so‘m

increase

109.870

144.160 so‘m

increase

0.990

12 055.900 so‘m

increase

44.250

2 соат аввал
Банк
84

Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилди

Google Ўзбекистонда ўз тўлов хизматини ишга туширганини эълон қилди. Компаниянинг расмий сайтида ҳам мамлакат Google Pay орқали сайт ва иловаларда тўлов қилиш мумкин бўлган давлатлар қаторида кўрсатилган. Ҳозирча қайси банкларнинг қандай карталари хизмат билан ишлаши аниқ эмас.

Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилди

Рақамли технологиялар вазирлиги хабарига кўра, бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда C5+1 форматидаги тадбирлар доирасида ўтказилган “Рақамли технологиялар” панель сессиясида маълум қилинган.

Унда Google Cloud’нинг давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши раҳбари Марцин Красуски Google Pay Ўзбекистонда иш бошлаганини эълон қилган. Сессияда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ давлат идоралари ҳамда компаниялари вакиллари қатнашган.

Google’нинг расмий маълумот саҳифасида Ўзбекистон хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда тўлов қилиш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатида бор. Бироқ бу рўйхатнинг ўзи маҳаллий банк карталарини Google Wallet’га улаб, дўконлардаги терминалларда контактсиз тўлов қилиш имконияти мавжудлигини тасдиқламайди. 

Google Wallet орқали контактсиз тўлов қилиш учун NFC технологиясига эга Android смартфон ва хизматга мос банк картаси керак. Google йўриқномасига кўра, карталарнинг рақамли ҳамён билан ишлашини уларни чиқарган банк белгилайди. Шу сабабли Google Pay ишга туширилгани барча Visa, Mastercard, Humo ва Uzcard карталари автоматик равишда унга уланишини англатмайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+