12 135.760 so‘m

decrease

-22.370

14 067.770 so‘m

decrease

-98.880

153.400 so‘m

decrease

-0.580

12 135.760 so‘m

decrease

-22.370

Якин 2 соат ичида
Технология
14

YouTube реклама даромади $40,4 млрдга етиб, анъанавий медиадан ўзиб кетди

2025 йилда YouTube’нинг реклама даромади $40,4 млрдга етиб, Disney, NBCUniversal, Paramount ва Warner Bros. Discovery компанияларининг умумий реклама даромадидан ошиб кетди. Таҳлилчилар платформани “медиа бозорининг янги қироли” деб атамоқда.

YouTube реклама даромади $40,4 млрдга етиб, анъанавий медиадан ўзиб кетди
Фото: AI/Pinkod.uz

YouTube’нинг 2025 йилдаги реклама даромади рекорд даражага — $40,4 млрдга етди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Бу кўрсаткич илк бор Disney, NBC, Paramount ва Warner Bros. компанияларининг $37,8 млрдлик умумий реклама даромадидан ошиб кетган.

Шунингдек, YouTube’нинг умумий даромади қарийб $62 млрдни ташкил этди. The Hollywood Reporter маълумотига кўра, бу ҳатто Диснейънинг медиа-бўлинмаси даромади ($60,9 млрд)дан ҳам юқори.

Таҳлилчилар YouTube’ни “медиа бозорининг янги қироли” деб атамоқда. Уларнинг баҳолашича, платформанинг қиймати $500–560 млрд атрофида бўлиб, бу кўплаб анъанавий медиа компанияларидан анча юқори. Энг яқин рақобатчи сифатида Netflix кўрсатилмоқда — унинг бозор капиталлашуви $409 млрдни ташкил этади.

Моффетт Натансон прогнозларига кўра, YouTube’нинг кейинги ўсиши платформанинг глобал видеохостинг сифатидаги етакчи мавқеи ҳамда сунъий интеллектга киритилаётган инвестициялар билан боғлиқ бўлади.

Nielsen маълумотларига кўра, 2026 йил январида YouTube АҚШ телекўриш бозорининг 12,5% улушини эгаллаб, барча стриминг ва телевидение платформаларини ортда қолдирди.

Платформанинг тез ўсиши асосан креаторлар экотизими ва обуна хизматлари кенгайиши билан изоҳланади. 2021–2025 йиллар оралиғида YouTube контент яратувчиларга $100 млрд дан ортиқ маблағ тўлаган. Шунингдек, компания даромадининг қарийб учдан бир қисми YouTube TV ва бошқа премиум хизматлар ҳисобига шаклланмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+