12 171.610 so‘m

decrease

-24.390

14 117.850 so‘m

decrease

-23.410

149.800 so‘m

decrease

-1.940

12 171.610 so‘m

decrease

-24.390

4 соат аввал
Технология
13

Meta ва Google болаларда ижтимоий тармоққа қарамликни атайлаб кучайтирганликда айбдор деб топилди

Лос Ангелесда ҳакамлар ҳайъати Meta ва Google компанияларини ёш фойдаланувчиларда ижтимоий тармоққа қарамликни кучайтирганликда айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, компаниялар 20 ёшли даъвогарга жами 6 миллион доллар зарар тўлаши керак. Мазкур иш 1600 дан ортиқ шунга ўхшаш даъволар учун муҳим суд претседенти бўлиши мумкин.

Meta ва Google болаларда ижтимоий тармоққа қарамликни атайлаб кучайтирганликда айбдор деб топилди
Фото: AI/Pinkod.uz

АҚШнинг Лос Ангелес шаҳрида ҳакамлар ҳайъати Meta (Instagram эгаси) ва Google (YouTube эгаси) компанияларини ёш фойдаланувчиларда ижтимоий тармоққа қарамлик ривожланишига сабаб бўлганликда айбдор деб топди

25 март куни чиқарилган қарорга кўра, компаниялар платформаларни лойиҳалаш ва бошқаришда бепарволик қилган ҳамда ёшларни платформада узоқ ушлаб турувчи зарарли функцияларни атайлаб яратган.

Суд даъвогарга 6 млн доллар миқдорида зарар ундиришни белгилади: шундан 3 млн доллар компенсация, яна 3 млн доллар жарима сифатида. Жавобгарликнинг 70 фоизи Мета зиммасига (4,2 млн доллар), 30 фоизи эса Google зиммасига (1,8 млн доллар) юклатилди. Ҳакамлар ҳайъати компаниялар фаолиятида “ёвуз ният, зулм ёки фирибгарлик” аломатлари борлигини ҳам қайд этди.

Даъвога кўра, платформалардаги чексиз скролл (инфините scroll), автоматик видео ижроси (аутоплай) ва доимий билдиришномалар каби функциялар ёш фойдаланувчиларни иловаларга қарам қилиб қўйиш учун ишлаб чиқилган. Судда Метаънинг ички ҳужжатлари, жумладан “Project Myst” лойиҳаси ҳам тақдим этилиб, унда болалар ижтимоий тармоқларга айниқса тез қарам бўлиши мумкинлиги қайд этилгани айтилди.

Суд материалларига кўра, даъвогар 6 ёшидан бошлаб платформалардан фойдаланган ва кейинчалик тана дисморфияси, депрессия ҳамда хавотир каби руҳий муаммолар билан ташхис қўйилган.

Мазкур иш синов сифатидаги муҳим суд жараёни ҳисобланади. У 1600 дан ортиқ шунга ўхшаш даъволар учун суд амалиётига таъсир қилиши мумкин.

Meta ва Google суд қарорига рози эмаслигини билдириб, апелляция беришини маълум қилди. Meta ўсмирлар руҳий саломатлиги мураккаб масала эканини таъкидласа, Google эса YouTube’ни ижтимоий тармоқ эмас, балки видео стреаминг хизмати сифатида талқин қилишини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+