11 979.640 so‘m

decrease

-41.580

13 901.170 so‘m

decrease

-77.100

167.520 so‘m

decrease

-2.010

11 979.640 so‘m

decrease

-41.580

4 соат аввал
Банк
42

Ўзбекистонда аҳоли банкларга кўпроқ доллар сотиб, камроқ харид қилмоқда

2026 йилнинг январь–апрель ойларида аҳоли тижорат банкларига 8,2 млрд долларлик валюта сотди. Бу даврда жисмоний шахсларнинг валюта хариди эса 4,4 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда аҳоли банкларга кўпроқ доллар сотиб, камроқ харид қилмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йилнинг январь–апрель ойларида ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб ҳам, таклиф ҳам сезиларли даражада ошди. 

Марказий банк маълумотларига кўра, мазкур даврда юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютага бўлган жами талаби 20,4 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга кўп.

Талабнинг асосий қисми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келди. Январь–апрель ойларида корхоналар томонидан қарийб 16 млрд долларлик чет эл валютаси харид қилинган. 

Жисмоний шахсларнинг валюта хариди эса 4,4 млрд долларни ташкил этди. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида жами талаб 16,4 млрд доллар, 2024 йилда эса 14,7 млрд доллар бўлган.

Шу билан бирга, валюта таклифи ҳам юқори суръатда ўсди. Ҳисобот даврида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси ҳажми 18 млрд долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,9 фоизга ёки қарийб 4,6 млрд долларга кўп.

Таклиф таркибида юридик шахслар томонидан сотилган валюта ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли эса январь–апрель ойларида тижорат банкларига 8,2 млрд долларлик чет эл валютасини сотган.

Натижада валюта таклифи талабга қараганда тезроқ ўсган бўлса-да, ички бозорда хорижий валютага бўлган умумий талаб таклифдан юқори бўлиб қолди. Январь–апрель ойларида талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут тахминан 2,4 млрд долларни ташкил этди.

Мазкур даврда валюта курси 11 938–12 320 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебранди. Давр якунига келиб сўм АҚШ долларига нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланди: доллар курси 12 004 сўмдан 11 938 сўмгача пасайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+