12 029.200 so‘m

decrease

-43.760

14 065.740 so‘m

decrease

-111.540

160.260 so‘m

decrease

-0.910

12 029.200 so‘m

decrease

-43.760

11 соат аввал
Банк
49

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи сессияда пасайиб, 12 000 сўмдан пастга тушди

30 апрелдан амал қиладиган АҚШ доллари курси 54,41 сўмга арзонлаб, 11 974,79 сўмни ташкил этди. Бу 2026 йил 19 январдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Марказий банк раиси Тимур Ишметовга кўра, яқин ойларда сўмнинг реал алмашув курсига нисбатан сезиларли босимлар кутилмаяпти.

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи сессияда пасайиб, 12 000 сўмдан пастга тушди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг пасайиши давом этмоқда. Марказий банк 30 апрелдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини эълон қилди.

Унга кўра, АҚШ доллари 54,41 сўмга арзонлаб, 11 974,79 сўмни ташкил этди. Бу 2026 йил 19 январдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Доллар курси бўйича қандай прогнозлар бор?

Валюта курсини аниқ башорат қилиш деярли имконсиз. Масалан, S&P Global аввалроқ доллар курси 13 566 сўмгача кўтарилишини прогноз қилган эди, бироқ амалда курс йил охирига келиб 12 минг сўм атрофида шаклланди.

Шунга қарамай, айрим институтлар ўз прогнозларини эълон қилган. Жумладан, 2026 йилги давлат бюджетида доллар курси ўртача 12 350 сўм даражасида бўлиши кутилмоқда.

S&P Global’нинг янгиланган прогнозига кўра, 2026 йил якунига келиб доллар курси 12 592 сўмни ташкил этиши мумкин.

Евроосиё тараққиёт банки ҳам курс бўйича баҳоларини тақдим этган:

  • 2026 йил охири — 12 800 сўм

  • 2027 йил охири — 14 100 сўм

  • 2028 йил охири — 15 100 сўм

Шунингдек, 29 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тимур Ишметов мазкур масалада ўз фикрини билдириб ўтди:

“Келгуси ойларда сўмнинг реал алмашув курсига нисбатан юқори босимлар бўлмаслиги кутилмоқда”, — деди у.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+