Келгуси 3 йилда доллар курси қанчага чиқади?
S&P Global рейтинг агентлиги келгуси йиллардаги Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) қиймати, киши бошига ЯИМ миқдори ва сўмнинг долларга нисбатан алмашинув курси бўйича ўз прогнозини эълон қилди.

S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ ва қисқа муддатли суверен кредит рейтинглари ъББ-/Бъ даражасида сақлаб қолинди.
Рейтинг агентлиги 2025–2028 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиш суръати ўртача 5,6% атрофида бўлишини тахмин қилмоқда. Бу прогноз асосан ички истеъмолнинг ортиши, инвестицияларнинг кўпайиши ҳамда экспорт ҳажмининг ошиши билан изоҳланади.
Ташкилот, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми ва долларнинг ўзбек сўмига нисбатан курсини ҳам про қилган.
Йил | ЯИМ (млрд $) | Аҳоли бошига ЯИМ (минг $) | Доллар курси (МБ/$) |
2022 | 90 | 2,5 | 11,225 |
2023 | 103 | 2,8 | 12,338 |
2024 | 115 | 3,1 | 12,920 |
2025 | 128 | 3,3 | 13,566 |
2026 | 142 | 3,6 | 14,244 |
2027 | 156 | 3,9 | 14,957 |
2028 | 173 | 4,2 | 15,704 |
Прогнозга кўра, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми:
2025 йилда — $128 млрд
2026 йилда — $142 млрд
2027 йилда — $156 млрд
2028 йилда — $173 млрд
Аҳоли бошига ЯИМ:
2025 йилда — $3,3 минг
2026 йилда — $3,6 минг
2027 йилда — $3,9 минг
2028 йилда — $4,2 минг
Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
2025 йилда — 13,566 сўм
2026 йилда — 14,244 сўм
2027 йилда — 14,957 сўм
2028 йилда — 15,704 сўм