11 987.160 so‘m

increase

13.680

13 393.250 so‘m

decrease

-43.390

146.290 so‘m

decrease

-0.300

11 987.160 so‘m

increase

13.680

Якин 4 соат ичида
Банк
25

Ольга Нуманова Apex Bank раҳбарлигидан кетди

2025 йил декабридан бери Apex Bank бошқаруви раиси вазифасини бажариб келган Ольга Нуманованинг ваколатлари тугатилди. Бошқарув раиси ўринбосари Шароф Икрамов ҳам лавозимидан кетди. Янгиланган бошқарув таркибида раис вазифасини бажарувчи сифатида Шерзод Маджитов кўрсатилган.

Ольга Нуманова Apex Bank раҳбарлигидан кетди

Apex Bank кузатув кенгаши 2026 йил 6 ноябрда Ольга Нуманова ва Шароф Икрамовнинг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган муҳим фактда маълум қилинган.

Нуманова банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ва раис вазифасини бажарувчи, Икрамов эса бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ольга Нуманова Apex Bank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб 2025 йил 2 декабрда тайинланган эди. Ўша йилнинг 10 декабрида эса у раис вазифасини бажарувчи сифатида қайд этилган. Бунга қадар Нуманова InFinBank’ка раҳбарлик қилган.

Шароф Икрамов эса 2024 йил октябрда Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. У 2004–2021 йилларда Капиталбанкда турли лавозимларда, 2021–2023 йилларда Uzum Bank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Apex Bank’ка ўтишидан олдин ANORBANK кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси бўлган.

Ҳужжатда ўзгаришлардан кейинги бошқарув таркибида уч киши қайд этилган. Шерзод Маджитов раис вазифасини бажарувчи, Тимур Эмирсалиев раис ўринбосари, Ирина Хан эса бош бухгалтер сифатида кўрсатилган.

Шерзод Маджитов 2025 йил ноябрда Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган ва чакана бизнес йўналишига масъул бўлган. У меҳнат фаолиятини Микрокредитбанкда бошлаган, кейинчалик Ўзсаноатқурилишбанк ва Азия Альянс Банкда турли, жумладан, раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Маджитов 1988 йилда туғилган. Банк сайтидаги маълумотга кўра, у 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, банк соҳасида 16 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+