11 912.380 so‘m

increase

31.450

13 873.160 so‘m

increase

78.210

153.390 so‘m

increase

0.110

11 912.380 so‘m

increase

31.450

6 кун аввал
Банк
113

InFinBank’да бошқарув раиси ўзгарди

Банкнинг амалдаги Бошқарув раиси Нуманова Олга Леонидовнанинг ваколати муддатидан илгари 28 ноябрдан тугатилди. Унинг ўрнига Джураев Бахтиёржон Самадович 1 декабрдан мазкур лавозимига тайинланди. 

InFinBank’да бошқарув раиси ўзгарди
Фото: AI/Pinkod.uz

27 ноябрь куни InFinBank АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида хабар берилган. 

Йиғилиш якунларига кўра, банкнинг амалдаги Бошқарув раиси Нуманова Олга Леонидовнанинг ваколати муддатидан илгари 28 ноябрдан тугатилди. Унинг ўрнига Джураев Бахтиёржон Самадович 2025 йил 1 декабрдан InFinBank АЖ Бошқарув раиси лавозимига тайинланди. 

Бахтиёржон Джураев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб олинганидан сўнг, Бошқарув раиси лавозимида мажбуриятларини бажаришга киришади. Унгача эса Бошқарув раисининг вазифаларини вақтинчалик бажарувчи сифатида фаолият юритади.

Бахтиёржон Джураев 1982 йил 1 октябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини банк соҳасида 2001 йилда бошлаган. Бунга қадар у банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Аввалроқ Pinkod “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ InfinBank акциядорига айлангани ҳақида хабар берган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+