11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 1 соат ичида
Банк
55

Низомиддин Аббосов “Бизнесни ривожлантириш банки” раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Низомиддин Аббосов лавозимидан озод этилди ва унинг Бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. У раис ўринбосари лавозимида қарийб 9,5 ой ишлаган. Бу сўнгги бир ой ичида давлат банкларида кузатилган бешинчи шундай кадр ўзгариши бўлди. 

Низомиддин Аббосов “Бизнесни ривожлантириш банки” раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Низомиддин Аббосов “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Кузатув кенгашининг 12 октябрдаги қарорида маълум қилинди.

Ҳужжатда Аббосовнинг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ва қарор унинг аризасига асосан қабул қилинган-қилинмагани кўрсатилмаган. Мажлис баёни 21 октябрь куни имзоланган.

Аббосов 2025 йил 30 декабрда банк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга қадар банкнинг Давлат дастурлари бош директори лавозимида ишлаган.

Аббосов кетганидан кейин унинг ўрнига янги номзод киритилмаган. Натижада банк Бошқаруви аъзолари сони 9 нафардан 8 нафарга, раиснинг биринчи ўринбосари билан бирга ўринбосарлар сони эса 5 нафардан 4 нафарга камайган.

Давлат банкларида кетма-кет ўзгаришлар

Бу давлат банкларида сўнгги бир ой ичида кузатилган бешинчи шундай ҳолат бўлди.

17 сентябрда Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Содир Мелибаев лавозимидан кетган эди. Унинг ўрни янги Бошқарув таркибида вакант қолган.

24 сентябрда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Хасанжон Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Орадан бир кун ўтиб, Туронбанк раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Зоҳиджон Обидовнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

30 сентябрда эса Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари Акмал Холмуродов лавозимидан озод қилинди. Мазкур ҳолатларнинг барчасида банк Бошқаруви таркибидан биттадан раис ўринбосари чиқарилган.

Шу тариқа, 17 сентябрдан 12 октябргача бўлган даврда камида бешта давлат банкида биттадан бошқарув раиси ўринбосари лавозимини тарк этди.

Pinkod аввалроқ бир-биридан мустақил манбаларга таяниб, бошқа давлат банкларида ҳам шунга ўхшаш кадр ўзгаришлари кутилаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Марказий банк ёки ҳукумат давлат банкларида раис ўринбосарлари сонини умумий тартибда қисқартириш бўйича ҳозирча очиқ расмий баёнот бермаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+