12 694.970 so‘m

increase

40.840

14 878.500 so‘m

increase

60.510

161.600 so‘m

increase

0.420

12 694.970 so‘m

increase

40.840

13 июнь, 13:54
Банк

Микромолия хизматларининг 80 фоизи тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда — Марказий банк

Кўрсатилган 83 трлн сўмлик микромолия хизматларининг асосий қисми — 80 фоизи ёки 66 триллион сўми тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Микромолия хизматлари бўйича энг катта ўсишга эришган банклар орасида BRB, TBC Bank ва Анорбанк каби банклар бор.

Хусусан, TBC Bank‘да микроқарзлар ҳажми 12 трлн сўмга, Анорбанкда эса 3 трлн сўмга ошди.

Микромолия хизматларининг 80 фоизи тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда — Марказий банк
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, кредит ташкилотлари томонидан 2024 йил давомида жами 83 триллион сўм миқдорида микромолия хизматлари кўрсатилган. 

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 38 триллион сўмга ёки 86 фоизга ошганини англатади. 

Кўрсатилган микромолия хизматларининг асосий қисми — 80 фоизи ёки 66 триллион сўми тижорат банклари ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, микромолия ташкилотлари томонидан 18 фоиз (14 трлн сўм), ломбардлар томонидан эса 2 фоиз (2 трлн сўм) хизматлар кўрсатилган. Бозор ҳажмининг бундай кескин ўсиши тижорат банкларида микромолия хизматларининг 85 фоизга, микромолия ташкилотларида 2 баробарга, ломбардларда эса 10 фоизга ошгани билан боғлиқ.

Микроқарзлар тижорат банклари томонидан кўрсатилган микромолия хизматларининг 69 фоизини (46 трлн сўм), микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган микромолия хизматларининг 78 фоизини (11 трлн сўм) ва ломбардлар томонидан кўрсатилган микромолия хизматларининг 100 фоизини (2 трлн сўм) ташкил этади.

Микроқарзлар ҳажмида энг катта ўсиш давлат улуши мавжуд банклар орасида Халқ банкида 4 баробар (3 трлн сўм), Ўзмиллийбанкда 2 баробар (2 трлн сўм), Ўзсаноатқурилишбанкда 2 баробар (3 трлн сўм) кўрсаткичлар билан қайд этилган. Хусусий банклар ичида эса TBC Bank’да микроқарзлар ҳажми 3 баробарга (12 трлн сўм), Анорбанкда эса 3 баробарга (3 трлн сўм) ошган.

Бундан ташқари, микрокредитлар микромолия хизматларининг муҳим қисмини ташкил этди. Жумладан, улар тижорат банклари бўйича 16 фоиз (10 трлн сўм), микромолия ташкилотлари бўйича эса 22 фоиз (3 трлн сўм) улушга эга бўлди. 

Энг юқори ўсиш давлат банкларида кузатилган. Бизнесни ривожлантириш банкида микрокредитлар 15 баробар (2 трлн сўм), Агробанкда 6 баробар (1 трлн сўм), Алоқабанкда эса 4 баробар (184 млрд сўм) ошган. 

Хусусий сектор банкларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилган — Капиталбанкда 2,5 баробар (796 млрд сўм), Orient Finans Bank’да  2 баробар (11 млрд сўм), Анорбанкда эса 2 баробар (31 млрд сўм) ўсиш кузатилган.

Бошқа микромолия хизматлари эса тижорат банклари томонидан кўрсатилган хизматларнинг 15 фоизини ёки 10 триллион сўмни ташкил этади. Бу хизматлар ичида:

  • кредит карталари — 5 триллион сўм (7%),
  • бизнес мақсадлари учун ажратилган микрокредитлар — 4 триллион сўм (6%),
  • overdraft хизматлари — 1 триллион сўм (2%),
  • истеъмол кредитлари — 158 миллиард сўм (0,2%) миқдорида бўлган.

Йил давомида кўрсатилган микромолия хизматларининг 90 фоизи — яъни 75 триллион сўми, 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар ҳиссасига, 10 фоизи ёки 8 триллион сўми эса 100 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган кредитларга тўғри келади. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+