12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

14 151.620 so‘m

increase

12.080

155.080 so‘m

decrease

-1.650

12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

02 декабрь, 2025
Банк
497

Микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

1 декабрь ҳолатига кўра, банклардаги микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари статистик маълумотлар эълон қилина бошлаганидан буён энг паст даражага тушди.

Микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк банклар кесимида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, мазкур маҳсулотлар бўйича фоиз ставкаси маълумотлар эълон қилина бошланганидан бери энг паст даражага тушган. 

Умумий кўрсаткичларга назар ташласак, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар (микроқарзлар бундан мустасно) ўртача 22,1% ни, юридик шахслар учун эса 23,1% ни ташкил этмоқда.

Микроқарзлар

Микроқарзлар бўйича ўртача ставка 1 декабрь ҳолатига кўра, 31,4 фоизгача пасайди. Бу статистика эълон қилина бошлангандан кейинги давр учун энг паст кўрсаткичдир.  Июль ойи бошида маълумотлар эълон қилина бошланган. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 3,5 фоизга пасайди. 

Хусусан, энг паст фоиз ставкалари Алоқабанк (22,7%), Трастбанк (23,8%) ва Инфинбанк (25,0%) ҳиссасига тўғри келади. 

Аксинча, рақамли банклар ва айрим хусусий банкларда ставкалар нисбатан юқори шаклланган бўлиб, Анорбанк (40,7%), Tenge Bank (39,8%) ва TBC Bank (39,4%) бу борада етакчилик қилмоқда.

Автокредитлар

1 декабрь ҳолатига кўра, банклардаги автокредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси 23,6 фоизни ташкил этмоқда. 

Бу йўналишда энг жозибадор таклифлар "Инфинбанк" (18,2%) ва "Ипотека-банк" (20,0%) томонидан тақдим этилаётган бўлса, энг юқори кўрсаткичлар "Трастбанк" (26,6%) ва "СҚБ" (26,4%) да қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+