2 кун аввал
Картадан-картага комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлган иловалар
Мазкур мобил иловалар орқали умумий ҳисобда 190 миллион сўмдан ортиқ маблағни картадан-картага ҳеч қандай фоизсиз ўтказиш имконияти мавжуд.

Фото: AI / Pinkod.uz
Бугунги кунда кўплаб одамлар мобил иловалар орқали тез ва қулай тарзда пул ўтказмаларини амалга ошириш одатий ҳолатга айланган. Аммо баъзи тўлов операторлари бу операциялар учун қўшимча комиссия талаб қилади.
Агар сиз ортиқча харажатларсиз пул юбормоқчи бўлсангиз, қуйидаги иловалар орқали ойига маълум миқдоргача фоизсиз пул ўтказиш имконияти мавжуд:
Илова номи | Бепул лимит (сўм) | Play Market | App store |
Smartbank | 150 млнгача* | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Chakana Pay | 10 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Xazna | 5 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Mavrid | 5 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
SQB Mobile | 5 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Hamkor Mobile | 5 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Davr Mobile 2.0 | 3,5 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Paynet | 3 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Milliy 2.0 | 3 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Sello Pay | 3 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Alif Mobi | 1 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
Humans | 1 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
OQ | 1 млнгача | Юклаб олиш | Юклаб олиш |
* — Smartbank иловасидаги акция 1-июлгача амал қилади. Кунлик лимит — 30 миллион сўм.
Мавзуга доир: Қайси банклардан бепул Visa ва Mastercard карталари очтириш мумкин?