12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

14 139.540 so‘m

decrease

-31.220

156.730 so‘m

decrease

-0.800

12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

10 соат аввал
Банк
37

P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функцияси ихтиёрий тартибда жорий этилади — Марказий банк

Регуляторга кўра, мобил иловалар орқали амалга ошириладиган картадан-картага (P2P) ўтказмаларда операция мақсадини кўрсатиш функциясини жорий этиш таклиф қилинган. Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур механизм банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ихтиёрий тартибда жорий қилиниши мумкин.

P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функцияси ихтиёрий тартибда жорий этилади — Марказий банк
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк мобил иловалар орқали амалга ошириладиган P2P (картадан-картага) ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини жорий этиш масаласи юзасидан баёнот берди.

Регулятор маълумотига кўра, мазкур ташаббус Президентнинг тегишли фармони ижросини таъминлаш доирасида илгари сурилмоқда. Шу муносабат билан 2026 йил 17 февраль куни тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига тегишли топшириқ юборилган.

Унга мувофиқ, мобил иловалар орқали амалга ошириладиган P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини жорий этиш таклиф этилган. Марказий банк ушбу функцияни ишлаб чиқишда мобил иловаларнинг техник имкониятлари ва фойдаланувчи интерфейсининг қулайлиги ҳисобга олиниши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, банклар ва тўлов ташкилотларидан мазкур масала юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаментига тақдим этиш сўралган.

Маълум қилинишича, ушбу функцияни мобил иловаларда жорий этиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Банклар ва тўлов ташкилотлари уни ўз ички сиёсати ҳамда техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жорий этиши мумкин. Зарурат туғилганда эса таклиф этилган параметрлар кенгайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.

Марказий банкнинг қайд этишича, такомиллаштирилган механизм ишлаб чиқилгандан сўнг ушбу йўналишда қўшимча тартиб алоҳида эълон қилинади.

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришларнинг асосий мақсади онлайн платформалар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш ҳамда нақдсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтиришдан иборат.


Аввалроқ  тармоқларда Марказий банк томонидан тижорат банкларига картадан-картага ўтказмаларда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” функциясини жорий этиш бўйича кўрсатма юборилгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди

Унда мазкур талабни жорий этмаган банклар ва тўлов ташкилотларига нисбатан чора кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилгани айтилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+