12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

03 март, 09:56
Банк
650

Ўзбекистонда картадан-картага пул ўтказишда ўтказма мақсадини кўрсатиш талаб қилиниши мумкин

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали амалга ошириладиган картадан-картага ўтказмаларда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” функциясини жорий этиш бўйича кўрсатма юборган. Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул ўтказаётганда ўтказма сабабини танлаши керак бўлади.

Ўзбекистонда картадан-картага пул ўтказишда ўтказма мақсадини кўрсатиш талаб қилиниши мумкин
Фото: AI/Pinkod.uz

Эндиликда Ўзбекистонда картадан-картага пул ўтказилганда ўтказма мақсадини ҳам кўрсатиш талаб қилиниши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Марказий банк тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали амалга ошириладиган картадан-картага ўтказмаларда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” функциясини жорий этиш бўйича кўрсатма юборган.

Унга кўра, фойдаланувчи пул ўтказмасини амалга ошираётганда ўтказма сабабини танлаши керак бўлади.

Ҳозирча айрим банк иловалари ва тўлов хизматларида ушбу талаб ишга туширилган бўлса, бошқаларида ҳали жорий этилмаган. Бироқ яқин вақт ичида барча иловаларда мазкур тартиб йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, регулятор бу талабни жорий этмаган банклар ва тўлов ташкилотларига нисбатан чора кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Юборилган кўрсатмага кўра, ўтказма мақсадлари 16 та турга бўлинган. Улар орасида товар ёки хизмат учун тўлов, овқатланиш харажатлари, ижара тўлови, таълим харажатлари каби тоифалар мавжуд.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+