12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

14 051.460 so‘m

decrease

-96.060

160.300 so‘m

decrease

-0.250

12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

32 дақиқа аввал
Банк
25

Тадбиркорлар P2P тўловлари орқали 21,5 млрд сўм тушум яширгани аниқланди

Солиқ қўмитаси фискал чек бермасдан P2P ўтказмалар орқали тўлов қабул қилган тадбиркорлар фаолияти юзасидан 481 та сайёр текширув ўтказди. Текширувларда айрим тадбиркорлар жисмоний шахслар карталарига жами 21,5 млрд сўм маблағ қабул қилгани ва 32 млн сўмдан ортиқ чек бермаслик ҳолатлари аниқланди. Натижада 464 та тадбиркорга нисбатан 7 млрд сўмдан ортиқ молиявий жарималар қўлланилди.

Тадбиркорлар P2P тўловлари орқали 21,5 млрд сўм тушум яширгани аниқланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Солиқ қўмитаси фискал чек бермасдан P2P ўтказмалар орқали тўлов қабул қилган тадбиркорлар фаолияти юзасидан 481 та сайёр солиқ текширувини ўтказди.

Текширувлар давомида 32 млн сўмдан ортиқ чек бермаслик ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, масалани ўрганиш доирасида тижорат банкларига 411 та сўров юборилган.

Қўмита маълумотига кўра, айрим тадбиркорлар фаолияти давомида жисмоний шахсларнинг банк карталарига жами 21,5 млрд сўм маблағ қабул қилгани аниқланган.

Текширувлар якунида 464 та тадбиркорга нисбатан 7 млрд сўмдан ортиқ молиявий жарималар қўлланилди.

Қўмитанинг таъкидлашича, товар ва хизматлар учун харид чекини бермасдан P2P ўтказмалар орқали ҳисоб-китоб қилиш солиқдан қочиш, тушумларни камайтириб кўрсатиш ҳамда яширин иқтисодиёт ривожланишига шароит яратади.


Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Марказий банк томонидан тижорат банкларига карта орқали ўтказмаларда “ўтказма мақсадини кўрсатиш” функциясини жорий этиш бўйича кўрсатма юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда ушбу талабни жорий этмаган банклар ва тўлов ташкилотларига нисбатан чоралар кўрилиши мумкинлиги айтилган.

Кейинчалик Марказий банк ушбу талаб ихтиёрий равишда жорий этилишини таъкидлаган эди. Сўнгра айрим манбаларда P2P ўтказмаларида мақсадни мажбурий кўрсатиш тартиби бекор қилингани ҳақида хабарлар ҳам тарқалди.

Марказий банк матбуот хизмати Pinkod сўровига кўра ушбу ҳолатга изоҳ берди. Унга кўра, мазкур хат бошидан кўрсатма хусусиятига эга бўлиб, тавсиявий ва ихтиёрий тартибда тақдим этилган.

“Бироқ айрим ҳолатларда ушбу хат мазмуни нотўғри талқин қилингани кузатилди. Шу муносабат билан, нотўғри тушунчаларнинг олди олиш мақсадида Марказий банкнинг расмий веб-сайтида 2026 йил 5 март куни банкларга қаратилган ра мурожаат ва тушунтириш эълон қилинди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда сўнгги вақтларда тарқалаётган айрим талқинлар янги эмас, мазкур талаб мажбурий эмаслиги 5 мартдаёқ расман эълон қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+