5 граммлик олтин қуйма нархи илк маротаба 6,5 млн сўмдан ошди
Жаҳон бозорида эса олтин нархи троя унция учун $3 100 га яқинлашди.

Ўзбекистонда олтин қуймалари яна бир рекорд ўрнатди. Марказий банк маълумотига кўра, айни пайтда 1 грамм олтин қуйма 1 306 600 сўмга баҳоланмоқда.
5 граммлик олтин қуйма нархи эса 6 млн 533 минг сўмдан сотилмоқда.
Тўлиқ нархлар:
- 5гр — 6 млн 533 минг сўм
- 10 гр — 13 млн 66 минг сўм
- 20 гр — 26 млн 133 минг сўм
- 50 гр — 65 млн 332 минг сўм
- 100 гр — 130 млн 665 минг сўм
Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради.
Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.
Жаҳон бозорида эса олтин нархи $3 100 га яқинлашди. Айни пайтда у $3 085 атрофида савдо қилинмоқда.
Олтин нархи бўцича енг юқори прогнозни Macquarie Group тақдим этган бўлиб, унинг тахминига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида олтин нархи $3,500 га етиши мумкин.
Швейсариянинг етакчи инвестицион банкларидан бири бўлган UBS эса 2025 йилда олтин $3,200 дан юқорига кўтарилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мавзуга доир: Прогноз: 2025 йилда олтин нархи қанчагача кўтарилиши мумкин?