12 001.940 so‘m

increase

4.110

13 973.860 so‘m

increase

5.990

166.670 so‘m

decrease

-0.640

12 001.940 so‘m

increase

4.110

23 дақиқа аввал
Солиқ
16

Умумий овқатланиш ва савдо соҳалари учун соддалаштирилган ҚҚС режими 1 июлдан кучга киради — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси 1 июндан ҚҚСнинг 6 фоизли соддалаштирилган тартиби жорий этилмагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

Қўмита изоҳига кўра, 1 июндан тадбиркорлар ушбу режимга ўтиш бўйича хабарнома юбориши мумкин, тартиб эса хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан кучга киради. 

Шу боис июнь ойида хабарнома юборган умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари 2026 йил 1 июлдан соддалаштирилган ҚҚС режимига ўтади.

Умумий овқатланиш ва савдо соҳалари учун соддалаштирилган ҚҚС режими 1 июлдан кучга киради — Солиқ қўмитаси

Айрим ижтимоий тармоқларда 1 июндан ҚҚСнинг 6 фоизли соддалаштирилган тартибини ихтиёрий танлаш ҳуқуқи амалда жорий этилмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Солиқ қўмитаси мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қўмита маълумотига кўра, Президентнинг 100-сон фармони билан 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар айрим тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий танлаш ҳуқуқи берилган. Ушбу тартиб асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорларга татбиқ этилади.

Бунда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мазкур имкониятдан фойдалана олмайди.

Солиқ қўмитаси изоҳига кўра, 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган тартибга ўтиш бўйича хабарнома юбориш имконияти яратилади. Бироқ ушбу тартиб хабарнома юборилган ойнинг ўзида эмас, балки кейинги ойнинг биринчи санасидан амал қила бошлайди.

Яъни тадбиркор июнь ойида хабарнома юборса, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига 2026 йил 1 июлдан ўтади.

Қўмитанинг қайд этишича, фармонда ҳам соддалаштирилган тартибга ўтиш ёки ундан воз кечиш хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли 1 июнь санаси тартибга ўтиш учун хабарнома юбориш имконияти очиладиган сана сифатида кўрилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+