12 072.960 so‘m

increase

52.480

14 177.280 so‘m

increase

128.950

161.170 so‘m

increase

2.400

12 072.960 so‘m

increase

52.480

Якин 37 дақиқа ичида
Солиқ
14

Ўзбекистонда “дача”лар фаолиятини тартибга солиш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент қарори лойиҳасига кўра, ижарага бериладиган дала ҳовлилар “жойлаштириш воситалари” сифатида тан олинади ва улар учун лицензия талаб этилмайди. 2027 йилдан бошлаб барча объектлар ўз хизмат нархларини махсус платформага киритиб бориши шарт бўлади, мавжуд дала ҳовлилар эса 2026 йил охиригача тўлиқ рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистонда “дача”лар фаолиятини тартибга солиш режалаштирилмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда дала ҳовлиларни ягона электрон базага киритиш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Президент қарори лойиҳасида маълум қилинган.

Қарорга кўра, фуқаролар ёки компанияларга тегишли бўлган ва вақтинча ижарага бериладиган ҳовли-жойлар ҳамда дачалар “жойлаштириш воситалари” сифатида эътироф этилади. Бундай фаолиятни юритиш учун алоҳида рухсатнома ёки лицензия талаб қилинмайди. Шунингдек, дала ҳовлиларда дам олувчилардан турист (меҳмонхона) йиғими ундирилмайди.

Соҳада инсон омилини камайтириш мақсадида Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилади. 2027 йил 1 январдан бошлаб барча меҳмонхоналар ва дала ҳовлилар ўз хизмат нархларини платформага мунтазам киритиб бориши шарт бўлади.

“Солиқ” мобил иловаси орқали тузиладиган ижара шартномалари ушбу платформа билан реал вақт режимида интеграция қилинади. 2026 йил якунига қадар мамлакатдаги барча мавжуд дала ҳовлилар тўлиқ рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, платформада рўйхатдан ўтмаган ёки ноқонуний фаолият юритаётган дала ҳовлилар ҳақида солиқ органларига хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади. Агар ҳолат тасдиқланса, мурожаат муаллифига ундирилган жарима суммасининг 30 фоизи миқдорида мукофот берилади. Хабар берган шахснинг шахси эса қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+