12 712.090 so‘m

increase

35.360

14 927.810 so‘m

increase

52.940

162.640 so‘m

increase

1.610

12 712.090 so‘m

increase

35.360

13 соат аввал
Иқтисодиёт

Трамп АҚШга импорт қилинадиган мис учун 50 фоизлик бож эълон қилди

Шунингдек, АҚШ раҳбари дори-дармон импортига ҳам тез орада 200 фоизлик бож солиниши режалаштирилаётганини таъкидлаган. 

Трамп АҚШга импорт қилинадиган мис учун 50 фоизлик бож эълон қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатга олиб кириладиган барча мис маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

8 июль кунги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Трамп мисга нисбатан божлар жорий қилинаётганини эълон қилган:

“Энди навбат мисга. Мис импортига 50 фоиз бож жорий этамиз”, — деган Трамп йиғилиш чоғида.

АҚШ раҳбари божлар айнан қайси санадан бошлаб кучга киришини аниқлаштирмаган. 

Трамп бошқа маҳсулотларга ҳам божлар жорий этган. Айни пайтда АҚШда автомобиль ва эҳтиёт қисмларига 25 фоизлик, пўлат ҳамда алюминийга эса 50 фоизлик тарифлар амал қилмоқда.

Мис — электроника, автомобиль ва саноат маҳсулотларининг муҳим таркибий қисми саналади. Унинг импортига бож қўшилиши бу маҳсулотларнинг АҚШ ичкарисида қимматлашишига олиб келиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, АҚШ 2024 йилда 17 миллиард долларлик мис импорт қилган бўлиб, Чили бу борада энг йирик етказиб берувчи ҳисобланади. Ушбу мамлакат 2024 йил давомида АҚШга 6 миллиард долларлик мис экспорт қилган.

Трампнинг баёнотидан сўнг мис нархи кескин ошди. Ню-Ёрк фонд биржасида мис фьючерслари 15 фоизга кўтарилиб, бир фунт учун 5,68 долларни ташкил этди. Умумий ҳисобда мис нархи 38 фоизга ошган. Мутахассисларнинг фикрича, бу бож мисдан фойдаланадиган корхоналар учун катта молиявий босим бўлади.

Шунингдек, Трамп 8 июль куни дори-дармон импортига ҳам тез орада 200 фоизлик бож солиниши режалаштирилаётганини эълон қилди. Бироқ бу тариф фармацевтика компаниялари АҚШ ҳудудига кўчирилмагунча кучга кирмаслиги мумкинлиги айтилмоқда.


Аввалроқ Pinkod АҚШ 1 августдан бошлаб Қозоғистондан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик бож жорий этиши ҳақида ёзган эди.

Шунингдек, Трамп BRICS ташкилотининг “Анти-Америка” сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган давлатларга 10 фоизлик қўшимча бож жорий қилишини айтиб ўтган эди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон мазкур ташкилотда ҳамкор давлатлар сифатида эътироф этилган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+