12 927.170 so‘m

increase

36.740

14 717.580 so‘m

decrease

-3.290

155.730 so‘m

decrease

-0.310

12 927.170 so‘m

increase

36.740

17 март, 13:03
Иқтисодиёт

Тошкентда ўртача таъмирланган уйлар ижараси арзонлашишда давом этмоқда

Мазкур сегментдаги хонадонлар учун ижара нархи октябрь ойидан бери сезиларли даражада арзонлаган бўлса, тўлиқ таъмирланган уйлар ижараси қимматлади.

Ижарада туриш учун Сергели ҳозирда иккала сегментда ҳам энг арзон туман бўлиб турибди. Ушбу ҳудудда ижара нархи таъмир даражаси ва ҳажмга қараб $297 дан $639 гача ўзгаради.

Тошкентда ўртача таъмирланган уйлар ижараси арзонлашишда давом этмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан жорий йил февраль ойидаги ижара нархлари таҳлили ўтказилди

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024 йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси

Ўртача таъмирланган уй-жойлар сегментидаги барча ҳажмли хонадонлар нархи тушиши кузатилган:

  • 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($331)  нисбатан -2.4%)
  • 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($414) нисбатан -5.2%)
  • 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($494) нисбатан -2.9%)
  • 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($623) нисбатан -12.5%)

Ҳудудлар кесимида

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларСергелиОлмазор
1 хонали$297$288
2 хонали$366$351
3 хонали$415$417
4 хонали$423$488

Энг қиммат нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларШайхонтоҳурЯккасарой
1 хонали$347$383
2 хонали$462$511
3 хонали$568$646
4 хонали$694$675

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан қуйидагича ўзгарди:

  • 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($422)  нисбатан -0.6%)
  • 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($600) нисбатан -1.1%)
  • 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($834) нисбатан +2.8%)
  • 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($1118) нисбатан +3.8%)

Мавзуга доир: Тошкентда уй-жой сотиб олиш учун деярли 15 йил вақт кетади


Ҳудудлар кесимида

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларСергелиУчтепа
1 хонали$323$377
2 хонали$417$436
3 хонали$517$560
4 хонали$639$586

Энг қиммат нархлар (АҚШ доллари):

ТуманларМирободШайхонтоҳур
1 хонали$485$515
2 хонали$746$748
3 хонали$1051$1094
4 хонали$1344$1462

Ижара нархлари olx.uz платформаси орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+