Шимолий Корея Bitcoin’лар миқдори бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади — The Times
Bitcoin’ларнинг асосий манбаи хакерлик ҳужумлари бўлиб, мамлакат ҳозирда фақатгина АҚШ ва Буюк Британиядан ортда қолмоқда.

Шимолий Корея, хакерларнинг криптовалютани ўғирлашдаги муваффақиятидан сўнг, АҚШ ва Британия ҳукуматларидан кейинги учинчи йирик Bitcoin эгасига айланди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Криптовалюталар мониторинги компанияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг энг йирик ва самарали кибер-хакерлик гуруҳи "Лазарус" ўтган ойда рекорд даражадаги ўғирликни амалга оширгандан сўнг, умумий қиймати 886 миллион фунт стерлинг бўлган 13 580 та Bitcoin’га эгалик қилмоқда.
Бу Пхенянни 3,9 миллиард фунт стерлинглик Bitcoin’га ега Британия ва камида 12,7 миллиард фунт стерлинглик Bitcoin захираси мавжуд АҚШдан кейинги ўрингга жойлаштиради.
Lazarus хакерлар гуруҳи, шунингдек, TraderTraitor номи билан ҳам танилган бўлиб, Ким Чен Ин режими ва Шимолий Кореянинг ядровий қурол-яроғ дастурларини молиялаштирувчи етакчи кибержиноятчилик гуруҳи ҳисобланади. FBI уларнинг ўтган ой Bybit биржасидан £1.2 миллиард Ethereum ўғирлаганини тасдиқлади. Таққослаш учун, мазкур сумма Шимолий Кореянинг 2023 йилдаги мудофаа бюджетидан (£1.1 миллиард) ҳам ошиб кетади.
Lazarus хакерлари phishing (фишинг) усулидан фойдаланган ҳолда Bybit фойдаланувчиларини алдаб, транзаксия тасдиқларини ўзгартириш орқали улкан маблағларни қўлга киритган. Ушбу маблағлар кейинчалик "laering" усули орқали марказлашмаган биржалар орқали ювилган, бу эса уларни кузатишни қийинлаштирган.
Шимолий Кореянинг кибержиноятлар орқали қўлга киритган маблағлари 2024 йилда глобал миқёсдаги криптоўғирликларнинг 35 фоизини (£1.7 миллиард) ташкил этди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий дастурининг 40 фоизи кибержиноятлар орқали молиялаштирилмоқда.