12 199.100 so‘m

increase

30.120

14 585.240 so‘m

decrease

-2.930

160.490 so‘m

increase

0.600

12 199.100 so‘m

increase

30.120

2 кун аввал
Бозор
74

Bitcoin нархи сўнгги икки ой ичидаги энг паст даражага тушди

Bitcoin нархи икки ой ичидаги энг паст даражага тушиб, 81,1 минг долларгача пасайди. 

Сўнгги бир сутка ичида криптовалюта қиймати 6 фоиздан кўпроққа арзонлашди, бозордаги кунлик ликвидация ҳажми эса 1,7 млрд доллардан ошди.

Bitcoin нархи сўнгги икки ой ичидаги энг паст даражага тушди
Фото: AI/Pinkod.uz

30 январь куни Bitcoin нархи 81,1 минг долларгача пасайди. Бу кўрсаткич 2025 йил 21 ноябрдан буён қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Сўнгги бир сутка ичида криптовалюта қиймати 6 фоиздан кўпроққа арзонлашди. 11:02 ҳолатига кўра, Bitcoin 82,6 минг доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Нархларнинг кескин пасайиши асосан инвесторларнинг АҚШ Федерал резерв тизими (ФЕД) асосий фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик ҳақидаги қароридан кейин юзага келган хавотирлари билан боғлиқ. 

Ушбу қарор ставкалар узоқроқ муддат юқори даражада сақланиб қолиши (“higher-for-longer”) мумкинлигига ишора қилмоқда. Натижада, анъанавий ва барқарор даромад келтирувчи молиявий активлар Bitcoin каби спекулятив инвестицияларга нисбатан жозибалироқ бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга, трейдерлар ва йирик инвесторлар (whale’лар) ўз портфелларидаги криптоактивларни фаол сотмоқда. Хусусан, сўнгги 24 соат ичида бозорда мажбурий ликвидациялар ҳажми 1,7 млрд доллардан ошди.

Bitcoin’дан кейинги энг йирик криптовалюта бўлган Ethereum нархи ҳам 6,7 фоизга пасайиб, 2 753 долларгача тушди. Бозордаги умумий салбий кайфият фонида бошқа криптоактивларда ҳам шунга ўхшаш пасайишлар кузатилмоқда. 

Батафсил қуйидаги расмда: 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+