12 199.100 so‘m

increase

30.120

14 585.240 so‘m

decrease

-2.930

160.490 so‘m

increase

0.600

12 199.100 so‘m

increase

30.120

1 кун аввал
Иқтисодиёт
55

Савдо, саноат ва транспорт: Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини 5 млрд долларга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича қатор келишувлар имзоланди. 

Томонлар яқин йилларда ўзаро савдо айланмасини 5 млрд долларга етказишни мақсад қилган. 

Хўш, икки давлат ўртасида қандай битимлар имзоланди?

Савдо, саноат ва транспорт: Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини 5 млрд долларга етказмоқчи
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Анқара шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини ва янги қўшма бизнес лойиҳалар ишга туширилаётганини таъкидладилар.

Яқин йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим билан қамраб олинган товарлар рўйхати кенгайтирилади. Ўтган йил Туркия билан савдо айланмаси ҳажми 3 млрд доллардан ошган.

Жорий ташрифга тайёргарлик жараёнида белгиланган йўналишлар бўйича саноат кооперациясига оид алоҳида дастур қабул қилинади. Шу йилда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари делегациялари Туркияга ташриф буюриб, ҳудудий ҳамкорлар билан лойиҳалар портфелини шакллантиради.

Қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, соғлиқни сақлаш ва тиббий туризм соҳаларида Туркиянинг илғор тажрибасига бўлган эҳтиёж қайд этилди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида икки давлат ректорлари форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Икки давлат ҳукуматларига қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған қўшма баёнотни имзоладилар ҳамда стратегик шериклик доирасида ҳамкорлик механизмлари тўғрисида қарор қабул қилдилар. Шунингдек, қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар имзоланди:

  • соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • кончилик саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • махсус иқтисодий зоналар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • ядро хавфсизлиги, жисмоний ҳимоя, кафолатлар ва радиациядан ҳимоя соҳаларида ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисидаги битим;
  • миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз юртига қайтариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасидаги протокол.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+