11 987.160 so‘m

increase

13.680

13 393.250 so‘m

decrease

-43.390

146.290 so‘m

decrease

-0.300

11 987.160 so‘m

increase

13.680

2 соат аввал
Банк
75

Маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредит ажратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техникаларни сотиб олиш учун янги молиялаштириш механизми тайёрланмоқда. Мутасаддиларга икки ҳафта ичида тижорат банкларини арзон ресурс билан таъминлаш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредит ажратиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 9 ноябрь куни электротехника соҳасидаги тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан мулоқотида маҳаллий маиший техника савдосини истеъмол кредитлари орқали рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди.

Режага кўра, банклар мамлакатда ишлаб чиқарилган маиший техника хариди учун аҳолига йиллик 18 фоиз ставкада кредит ажратади. Бу орқали оилаларнинг техника сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий корхоналар маҳсулотлари савдосини ошириш кўзда тутилмоқда.

Мазкур кредитларни молиялаштириш учун тижорат банкларига арзон ресурс жойлаштириш режалаштирилган. Мутасаддилар икки ҳафта ичида тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаб, бу бўйича аниқ таклиф киритиши керак.

Мулоқотда ички бозорда талаб юқори бўлган бошқа маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, 2025 йилда Ўзбекистонда 9 мингта банкомат харид қилингани ва 50 млн доллардан ортиқ қийматдаги қурилмалар импорт қилингани қайд этилди. Савдо ва кўнгилочар мажмуалар ҳамда янги уй-жой массивлари кўпайиши билан уларга эҳтиёж янада ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан банкоматларга талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни мамлакатда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ҳамда зарядлаш қурилмалари ишлаб чиқариш имкониятлари мавжудлиги билдирилди.

Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда эса серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишлаб чиқариш истиқболлари қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+