12 044.720 so‘m

decrease

-11.180

13 525.020 so‘m

decrease

-47.510

145.460 so‘m

increase

1.300

12 044.720 so‘m

decrease

-11.180

6 соат аввал
Иқтисодиёт
68

Ўзбекистон ва АҚШ қарийб 12 млрд долларлик келишувларга эришди

Самарқанддаги бизнес учрашуви доирасида 54 та келишув ва истиқболли ташаббусдан иборат тўплам шакллантирилди. Ҳамкорликда муҳим минералларни қайта ишлаш, энергетика, маълумотлар марказлари ва сунъий интеллектга эътибор қаратилади. Ташаббусларни амалга ошириш учун алоҳида ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон ва АҚШ қарийб 12 млрд долларлик келишувларга эришди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида умумий қиймати қарийб 12 млрд долларлик келишувлар ва истиқболли ташаббуслар тўплами шакллантирилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда ўтказилган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилиш очилишида Шавкат Мирзиёев, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, президентнинг махсус вакили Сержио Гор ҳамда Америка компаниялари ва банклари вакиллари қатнашди.

Жами 54 та келишув ва ташаббусни амалга ошириш учун комплекс ҳаракатлар дастури тайёрланади. 

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш, юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, энергетика ва маълумотлар марказларини ривожлантириш белгиланди. Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва давлат бошқарувига сунъий интеллектни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

АҚШ инвесторларига ер, инфратузилма ва рухсатномалар масалалари ҳал этилган тайёр лойиҳалар таклиф этилади. Маҳаллий тадбиркорлар уларда ҳамкор бўлиб, инвестиция хатарларининг бир қисмини ўз зиммасига олиши мумкин. Янги ташкил этилган Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ҳам лойиҳаларда қатнашади.

Бундан ташқари, 2035 йилгача мўлжалланган савдо-инвестициявий ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+