12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

05 август, 17:27
Банк

Қозоғистон ёки Ўзбекистон: ярим йилликда қаердаги банклар кўпроқ фойда олди?

2025 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон банклари 2,6 миллиард доллар соф фойда кўрди. Бу Ўзбекистон банклари умумий фойдасидан беш баравар кўпроқдир.

Pinkod икки давлат банкларининг олти ой ичида қайд этган соф фойдасини таҳлил қилиб, уларни таққослаб чиқди.

Қозоғистон ёки Ўзбекистон: ярим йилликда қаердаги банклар кўпроқ фойда олди?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг биринчи ярми бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон банкларининг молиявий ҳисоботлари эълон қилинди. Pinkod икки давлат банкларининг олти ой ичида қайд этган соф фойдасини таққослаб чиқди.

Ўзбекистон банклари — 6,5 трлн сўм (515 млн доллар)

Корпоратив маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон банклари умумий ҳисобда 6,5 триллион сўм соф фойда кўрди. Бу миқдор Марказий банк курси бўйича 515 млн АҚШ долларига тенг.

Мазкур кўрсаткич ўтган ярим йилликка нисбатан 991 млрд сўм ёки 18 фоизга кўпроқдир.

Энг кўп фойда олган бешта банк:

Рўйхатдаги банкларнинг иккитаси давлатга, учтаси эса хусусий секторга тегишли.

Қозоғистон — 1,4 трлн тенге (2,59 млрд доллар)

Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, мамлакат банклари 2025 йилнинг биринчи ярмида 1,4 трлн тенге (тахминан 2,59 млрд доллар) соф фойда олди. Бу натижа Ўзбекистон банклари фойдасидан 5 баробар кўпдир.

Қозоғистоннинг энг даромадли банки — Halyk Bank бўлиб, у биринчи ярим йилликда 473,9 миллиард тенге ёки 877 миллион доллар соф фойда қайд этган. Бу кўрсаткич Ўзбекистондаги барча 36 та банкнинг умумий фойдасидан ҳам юқори.

Шунингдек, Kaspi Bank 490 миллион доллар, Bank CentrCredit 254,2 миллион доллар, Alatau City Bank 187,4 миллион доллар ва Forte Bank  эса 181 миллион доллар соф фойда олган.

Бу даврда икки давлат ўртасидаги молиявий алоқалар ҳам фаоллашди. Ўзбекистоннинг йирик fintech компанияси Click ва Қозоғистоннинг Halyk Banki ўртасида стратегик ҳамкорлик юзасидан муҳим битим имзоланди. 

Битимга кўра, Halyk Bank Click компаниясининг 49 фоиз улушини 176,4 миллион долларга харид қилади. Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Банкънинг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge Bank АТБнинг 49 фоиз акция $60,76 миллион эвазига харид қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+