Капиталбанк соф фойдаси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 15 фоизга камайди
Банк жорий йилнинг дастлабки олти ойини 602,4 миллиард сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган. Рақамлар йирик кўринишига қарамай, бу кўрсаткич Капиталбанк учун ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга камроқдир.

Капиталбанк 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк жорий йилнинг дастлабки олти ойини 602,4 млрд сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган.
Рақамлар йирик кўринишига қарамай, бу кўрсаткич Капиталбанк учун ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга кам. 2024 йилнинг илк олти ойида банк 712,3 млрд сўм соф фойда кўрган эди.
Чораклик кесимда қаралганда, Капиталбанк:
- Январь–март ойларида – 276,4 млрд сўм,
- Апрель–июнь ойларида эса – 326 млрд сўм соф фойда кўрган.
Капиталбанкнинг жами активлари ҳисобот даври бошига нисбатан 3 трлн сўмдан кўпроққа ортиб, 50,9 трлн сўмни ташкил қилмоқда.
Умумий олти ой давомида банкнинг фоизли даромадлари 3,6 трлн сўмни ташкил қилган.
Фоизсиз даромадлар эса шу даврда 2,4 трлн сўмни ташкил қилган. Шу билан бирга, банк 124,8 млрд сўм даромад солиғи тўлаган.
Барча операцион харажатлар чегириб ташлангач, компания ярим йилликни 602,4 млрд сўмлик соф фойда билан якунлаган.