12 109.020 so‘m

increase

75.740

14 139.700 so‘m

increase

78.810

150.310 so‘m

increase

1.010

12 109.020 so‘m

increase

75.740

2 кун аввал
FinLit
100

Қандай қилиб ўз номига кредит олишни тақиқлаш мумкин?

2025 йил июнидан буён Ўзбекистонда 440 мингга яқин фуқаро ўз номига кредит расмийлаштирилишини тақиқлади. Pinkod ушбу механизм қандай ишлаши ва ундан қандай фойдаланиш бўйича қўлланма тайёрлади.

Қандай қилиб ўз номига кредит олишни тақиқлаш мумкин?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил 6 июндан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ундан чиқариш хизмати ишга туширилди. Ушбу механизм қисқа вақт ичида аҳолининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, 438 322 нафар фуқаро ўз номига кредит расмийлаштирилишини ихтиёрий равишда тақиқлаган.

Pinkod ушбу хизматдан қандай фойдаланиш бўйича қўлланма тайёрлади.


Нега кредит олишни тақиқлаш керак бўлиши мумкин?

Сўнгги йилларда мамлакатда кибержиноятлар сони кескин ошди. Хусусан, 2021–2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 11 бараварга — 4 865 тадан 62 440 тагача кўпайган.

Натижада фуқароларга 3 трлн 730 млрд сўм зарар етказилган. Шундан 1 трлн 890 млрд сўми фақатгина 2025 йилнинг 11 ойи ҳиссасига тўғри келади.

Кўплаб ҳолатларда фирибгарлар фуқаронинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номига кредит расмийлаштиради. Кредит олишни тақиқлаш эса бундай хавфларнинг олдини олишга ёрдам беради.


Бу қандай ҳимоя қилади?

Агар фуқаро “Кредит олишни чеклаш” хизматини ёқса, унинг маълумотлари “Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри”га киритилади.

Бу реестр барча банклар, микромолия ташкилотлари, ломбардлар учун “қизил чироқ” вазифасини бажаради.

Яъни, кимдир фуқаро номига кредит расмийлаштирмоқчи бўлса, тизим автоматик тарзда рад этади.


Тақиқ киритиш усуллари

Фуқаролар қуйидаги усуллардан бирини танлаши мумкин:

  • my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;
  • Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиш орқали;
  • “КАТМ” мобил иловаси орқали;
  • portal.infokredit.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали.

Қулайлик учун ҳаволалар:
https://portal.infokredit.uz/login
https://my.gov.uz/uz/service/1242 


Энг тез ва қулай усул — my.gov.uz орқали

Бу энг ишончли ва тезкор вариант ҳисобланади:

  1. my.gov.uz сайтига киринг;
  2. OneID орқали тизимга киринг;
  3. Қидирув ойнасига “Кредит битими тузишни тақиқлаш” деб ёзинг;
  4. Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизматини танланг;
  5. Аризани тасдиқланг.

Кўп бериладиган саволлар

Кредит олишга тақиқ қўйсам, кредит тарихим бузиладими?

Йўқ. Ушбу реестр қора рўйхат эмас. Кредит тарихи фақат мавжуд кредитлар бўйича тўловларни кечиктирганда ёки мажбуриятлар бузилганда ёмонлашади.

Агар кейинчалик кредит керак бўлиб қолса-чи?

Муаммо йўқ. my.gov.uz орқали кириб, “Тақиқни олиб ташлаш” тугмасини босасиз. Тақиқ ечилгач, кредит ёки бўлиб тўлаш (рассрочка) имконияти очилади. Ишингиз битгач, тақиқни қайта ёқиш тавсия этилади.

Бу мавжуд кредитларимга таъсир қиладими?

Йўқ. Агар сизда ҳозир тўлаб борилаётган кредитлар бўлса, тақиқ уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. У фақат янги кредит аризаларига нисбатан амал қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+