12 023.610 so‘m

increase

9.240

13 236.790 so‘m

decrease

-43.890

145.540 so‘m

decrease

-0.650

12 023.610 so‘m

increase

9.240

Якин 4 соат ичида
Банк
27

Ўзбекистонда фоизи ўзгариб турадиган кредит ва омонатлар жорий этилиши мумкин

Марказий банк кредит ва омонатлар фоизини пул бозоридаги UZONIA индексига боғлашни таклиф қилмоқда. Бу асосий ставкадаги ўзгаришларнинг банк маҳсулотлари нархига тезроқ таъсир қилишига хизмат қилиши кутилмоқда. Бироқ регулятор фоизларнинг кескин ошиши қарз олувчилар учун қўшимча хавф туғдириши мумкинлигини ҳам қайд этган.

Ўзбекистонда фоизи ўзгариб турадиган кредит ва омонатлар жорий этилиши мумкин

Марказий банкнинг 2027–2029 йилларга мўлжалланган пул-кредит сиёсати концептуал лойиҳасида ўзгарувчан фоиз ставкали кредит ва депозит маҳсулотларини ривожлантириш назарда тутилган.

Бундай маҳсулотларда кредит ёки омонат фоизи шартномада белгиланган тартибда UZONIA каби бозор кўрсаткичига боғланиши мумкин. Натижада индекс пасайса, кредит фоизи ҳам пасайиши, индекс кўтарилганда эса қарз олувчининг фоиз харажатлари ортиши мумкин.

UZONIA — банклараро пул бозоридаги қисқа муддатли фоиз ставкасини ифодаловчи индекс. Марказий банк ушбу кўрсаткич орқали асосий ставка бўйича қарорларнинг кредит ва депозитлар нархига тезроқ узатилишини таъминлашни кўзламоқда.

Масалан, кредитнинг йиллик фоизи UZONIA индексига 5 фоиз пункт қўшимча билан белгиланса, индекс 14 фоиз бўлганида кредит ставкаси 19 фоизни ташкил этади. Кейинчалик индекс 12 фоизга тушса, кредит ставкаси 17 фоизгача пасаяди. Аксинча, индекс 16 фоизга кўтарилса, ставка 21 фоизга етади.

Ўзгарувчан ставка омонатларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бунда бозор фоизлари ошганда омонат даромадлилиги кўтарилиши, пасайганда эса камайиши мумкин.

Шу билан бирга, Марказий банк фоиз ставкаларининг кескин ўзгариши қарз олувчиларнинг кредитни қайтариш имкониятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини қайд этган. Шу сабабли янги инструментларни эҳтиёткорлик билан жорий этиш ва банклар учун махсус ўқув семинарларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда янги кредит ва омонат маҳсулотларини жорий этишнинг аниқ муддати, уларнинг фоизини қайта ҳисоблаш даврийлиги ёки барча банклар учун мажбурийлиги белгиланмаган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+