12 692.420 so‘m

increase

100.850

14 511.240 so‘m

decrease

-34.540

158.440 so‘m

increase

4.620

12 692.420 so‘m

increase

100.850

21 соат аввал
Банк

Paynet, Payme ва Click: 2025 йил биринчи ярмида ким қанча фойда кўрди?

Ўзбекистоннинг уч етакчи тўлов компанияси — Paynet, Payme ва Click 2025 йилнинг илк олти ойига оид молиявий ҳисоботларини эълон қилди. 

Унга кўра, ҳар учала компания ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан соф фойда ва тушумда сезиларли ўсишга эришган.

Pinkod ушбу ташкилотларнинг дастлабки ярим йилликда қайд этган асосий кўрсаткичларини ўрганиб чиқди.

Paynet, Payme ва Click: 2025 йил биринчи ярмида ким қанча фойда кўрди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда тўлов хизматлари бозорига бўлган талаб тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, онлайн тўлов тизимларига бўлган эҳтиёж ортиб борар экан, бозорда фаолият юритаётган йирик компаниялар ўртасида рақобат кучаймоқда.

Ушбу жараёнда Click, Paynet ва Payme компаниялари етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ушбу компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Унга кўра, ҳар учала компания ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан соф фойда ва тушумда сезиларли ўсишга эришган.

Pinkod мазкур тўлов ташкилотларининг 2025 йил январь–июнь ойларида қайд этган молиявий натижалари билан танишиб чиқди.

Paynet — 201,7 миллиард сўм 

Paynet компанияси 2025 йил январь–июнь ойларида 201,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда олди.

Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 64,4 миллиард сўмга ёки 46,9 фоизга кўпроқдир. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Paynet ушбу даврда 137,3 миллиард сўм соф фойда қайд этган эди.

Ҳисоботга кўра, компаниянинг умумий тушуми ҳам сезиларли ошган. Ушбу кўрсаткич олти ойда 252,3 миллиард сўмга ёки 50,04 фоизга ўсиб, 756,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Payme —166,3 миллиард сўм

Payme компанияси 2025 йилнинг илк олти ойида 166,3 миллиард сўм соф фойда олди.

Payme’нинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53,5 миллиард сўмга ёки 47,4 фоизга ошди. 2024 йилнинг айни шу даврида компания 112,8 миллиард сўм соф фойда олган эди.

Компаниянинг соф тушуми 327,1 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,9 миллиард сўмга ёки 52,7 фоизга кўпроқ.

Click —154,7 миллиард сўм

Click компанияси 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 154,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрди.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,7 миллиард сўмга ёки 32,2 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, Click 2024 йилнинг айни шу даврида 117 миллиард сўм соф фойда олган эди.

Компаниянинг соф тушуми ҳам ошган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,8 миллиард сўмга ўсиб, 353,4 миллиард сўмни ташкил қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+