Click 2025 йил биринчи ярмида 155 млрд сўм соф фойда олди
Click компанияси 2025 йилнинг январь–июнь ойларида 154,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,7 миллиард сўмга ёки 32,2 фоизга кўпроқдир.

Click компанияси 2025 йилнинг январь–июнь ойларида 154,7 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрди. Бу ҳақда компаниянинг ярим йиллик молиявий ҳисоботида маълумот берилган.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,7 миллиард сўмга ёки 32,2 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, Click 2024 йилнинг айни шу даврида 117 миллиард сўм соф фойда олган эди.
Компаниянинг соф тушуми ҳам ошган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,8 миллиард сўмга ўсиб, 353,4 миллиард сўмни ташкил қилган.
Харажатлар эса 36,4 миллиард сўмга кўпайиб, 180,6 миллиард сўмга етган.
Ҳисобот даврида компания активлари ҳажмида деярли ўзгариш кузатилмади — улар 336,8 миллиард сўм атрофида сақланиб қолган.
Шу билан бирга, тақсимланмаган фойда сезиларли даражада ошган. Бу кўрсаткич 5,6 баробарга кўпайиб, 146,4 миллиард сўмга етган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль Ўзбекистондаги энг йирик тўлов операторларидан бири — Click ва Қозоғистоннинг етакчи молиявий институти Halyk Bank ўртасида катта миқёсли битим амалга оширилди.
Ўзаро келишувга кўра, Halyk Bank C компаниясининг 49 фоиз улушини 176,4 миллион долларга харид қилади. Шу билан бирга, Click Қозоғистон банкининг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge банкънинг 49 фоиз улушини 60,8 миллион долларга сотиб олади.