12 692.420 so‘m

increase

100.850

14 511.240 so‘m

decrease

-34.540

158.440 so‘m

increase

4.620

12 692.420 so‘m

increase

100.850

4 кун аввал
Банк

Paynet 2025 йилнинг биринчи ярмида 200 млрд сўмдан ортиқ соф фойда олди

Paynet компанияси 2025 йил январь–июнь ойларида 201,7 млрд сўм соф фойда олди. Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64,4 миллиард сўмга ёки 46,9 фоизга ошган.

Paynet 2025 йилнинг биринчи ярмида 200 млрд сўмдан ортиқ соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Paynet компанияси 2025 йил январь–июнь ойларида 201,7 млрд сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компаниянинг ярим йиллик молиявий ҳисоботида келтириб ўтилган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,4 млрд сўм ёки 46,9 фоизга кўпроқдир. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида компания 137,3 миллиард сўм соф фойда қайд этган эди.

Ҳисоботга кўра, Paynet’нинг умумий тушуми 252,3 миллиард сўмга (+50,04%) ошиб, 756,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Шунингдек, компания давлат бюджетига тўлаган даромад солиғи ҳам сезиларли даражада кўпайган. Жорий йилнинг олти ойи давомида Paynet 35,7 миллиард сўм даромад солиғи тўлаган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,8 фоизга кўпдир.


Мавзуга доир: Click, Payme ёки Paynet: 2024 йилда қайси тўлов ташкилоти кўпроқ фойда кўрди?


Компаниянинг жами активлари 420,1 миллиард сўмга ошиб, 1 триллион 262,4 миллиард сўмга етди.

Бундан ташқари, Paynet устав капиталида сезиларли ўсиш кузатилди. Ушбу кўрсаткич 10,5 миллиард сўмдан 558,1 миллиард сўмгача ошди.

Тақсимланмаган соф фойда ҳажми ҳам ўсиб, 295,6 миллиард сўмдан 497,3 миллиард сўмга етди.

Маълумот ўрнида, йил бошида HUMO тўлов тизими Paynet компанияси томонидан 65 миллион долларга сотиб олинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+