12 615.070 so‘m

decrease

-19.270

14 754.590 so‘m

decrease

-66.750

162.020 so‘m

decrease

-0.350

12 615.070 so‘m

decrease

-19.270

3 кун аввал
Банк

Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилнинг илк ярим йиллигида 808,6 млрд сўм соф фойда кўрди

Олти ойлик якунига кўра, банк 808,6 миллиард сўм соф фойда кўрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, 2024 йилнинг биринчи ярмида банк 768,4 миллиард сўм соф фойда олган эди.

Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилнинг илк ярим йиллигида 808,6 млрд сўм соф фойда кўрди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) 2025 йилнинг дастлабки ярим йиллигига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, банк соф фойдасида бироз ўсиш кузатилган.

Олти ойлик якунига кўра, банк 808,6 миллиард сўм соф фойда кўрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, 2024 йилнинг биринчи ярмида банк 768,4 миллиард сўм соф фойда олган эди.

Чораклик кўринишда қаралганда, СҚБ:

  • Январь–март ойларида — 403,98 млрд сўм,
  • Апрель–июнь ойларида — 404,58 млрд сўм соф фойда кўрган.

Банкнинг жами активлари ҳозирда 97,2 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Дастлабки олти ой давомида банкнинг жами фоизсиз даромадлари 5,2 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу таркибда соф фоизли даромадлар 489 миллиард сўм бўлиб, бу йўналишдаги ўсиш 37,7 фоизни ташкил этган.

Фоизсиз даромадлар эса 3,45 триллион сўмни ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,6 фоизга ошган.

Шунингдек, банк ҳисобот даврида 145,6 миллиард сўмлик даромад солиғи тўлаган.

Барча операцион харажатлар чегирилгач, СҚБ 2025 йилнинг дастлабки ярим йиллигини 808,6 миллиард сўм соф фойда билан якунлаган.


Мавзуга доир:

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+