Ўзмиллийбанк 2025 йилда 1,9 трлн сўм соф фойда олди
Ўзмиллийбанк 2025 йил якунлари бўйича 1 трлн 919 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 196,8 млрд сўм ёки 11,4 фоизга кўпроқдир.

Ўзмиллийбанк 2025 йилда 1,9 трлн сўм соф фойда олди. Бу ҳақда банкнинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 196,8 млрд сўм ёки 11,4 фоизга кўпроқдир. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида банкнинг соф фойдаси 1,7 трлн сўмни ташкил этган эди.
2025 йилнинг IV чораги бўйича соф фойда қуйидагича тақсимланган:
- Январь–март ойларида (I) – 467,9 миллиард сўм,
- Апрель–июнь ойларида (II) – 537,4 миллиард сўм,
- Июль-сентябрь ойларида (III) – 444,4 млн сўм,
- Октябрь-декабрь ойларида (IV) – 469,3 млн сўм.
Ярим йиллик якунига кўра, банкнинг фоизли даромадлари 17,5 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 фоизга кўпроқдир.
Ушбу даврда банкнинг фоизсиз даромадларида сезиларли даражада ўсиш кузатилди. Йил давомида бу йўналишдаги тушумлар 11,4 трлн сўмни ташкил этиб, аввалги йилга (2024 йил) нисбатан 54 фоизга ошди.
Харажатлар қисмида эса банк ходимларига иш ҳақи ва бошқа харажатларига 1,3 трлн сўм сарфлаган. Шунингдек, НБУ томонидан давлат бюджетига 386,3 миллиард сўмлик даромад солиғи тўланган.
Аввалроқ Pinkod Ўзбекистон банклари 2025 йилнинг 11 ойида 13,5 трлн сўм соф фойда олгани ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, банклар молиявий кўрсаткичлари, шу жумладан, соф фойдаси ҳақидаги муҳим маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.









