Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражага етди
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 грамм олтин қуймаси нархи 1 млн 521 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич қуймалар бозорида навбатдаги рекорддир.

Жаҳон бозорида қимматбаҳо металл нархининг ошиши ортидан Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари қиймати янги рекордни ўрнатди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 грамм олтин қуймаси нархи 1 млн 521 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич қуймалар бозорида навбатдаги рекорд сифатида қайд этилди. Йил бошидан буён нархлар 30 фоиздан ортиқ ошган.
Қуймалар нархи қуйидагича белгиланган:
- 5 грамм — 7 млн 609 минг сўм
- 10 грамм — 15 млн 219 минг сўм
- 20 грамм — 30 млн 438 минг сўм
- 50 грамм — 76 млн 94 минг сўм
- 100 грамм — 152 млн 188 минг сўм
Маълумот учун, 23 сентябрь куни жаҳон бозорида ҳам олтин нархи тарихда илк маротаба 3 750 доллардан ошиб, рекорд ўрнатди.
Аввалроқ Pinkod жаҳон бозорида олтин нархи нега кўтарилаётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, нархларнинг кўтарилишига асосан АҚШ Федерал резерв тизими (Фед) томонидан кутилаётган юмшоқ фоиз ставкалари сиёсати сабаб бўлмоқда. Шу ҳафта бир нечта Фед расмийларининг чиқишлари ҳамда муҳим инфляция кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.